Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 7 апрелнинг асосий хабарлари

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишРабота армейской авиации в зоне проведения СВО
Работа армейской авиации в зоне проведения СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2023
Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучлари махсус операция мақсадларига мувофиқ Украина армияси, миллатчи батальонлари, хорижий ёлланма аскарлар гуруҳлари ҳамда ҳарбий техникасини йўқ қилишда давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:

Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи Харков вилоятининг Цинковка ва Кисловка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг 30 нафаргача ҳарбий хизматчилари, иккита автомобили ва Д-30 гаубицасини йўқ қилди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлар гуруҳи ДХРнинг Терний аҳоли пункти ҳудудида душманнинг 50 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари иккита зирҳли жанговар машинаси, битта пикапи, "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мосламаси ва Д-30 гаубицасини йўқ қилди.
Донецк йўналиши бўйича "Жануб" қўшинлар гуруҳи фаол ҳаракатлари натижасида УҚКнинг 260 га яқин ҳарбий хизматчилари, учта танки, битта БМПси, учта зирҳли жанговар машинаси, саккизта автомашинаси, "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мосламаси МСТА-Б ва Д-20 гаубицаларини йўқ қилинди.
Жанубий-Донецк ва Запорожье йўналишларида "Шарқ" қўшинлари гуруҳи ДХРнинг Новомихайловка ва Угледар аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 20 нафар ҳарбий хизматчилари, иккита пикапи ва Д-20 гаубицасини йўқ қилди.
Херсон йўналишида бир кунда 14 нафар украиналик ҳарбий хизматчи, иккита автомобиль, иккита "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мажмуаси ва битта "Акация" ўзиюрар артиллерия мажмуаси йўқ қилинди.
Россия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси УҚКнинг 102 та позицияда жойлашган 86 та артиллерия бўлинмаларини мағлуб этди.
Херсон вилояти, Новоберислав аҳоли пункти ҳудудида 126-ҳудудий мудофаа бригадаси қўмондонлик ва кузатув пунктига зарба берилди.
ДХРнинг Ивановка ва ЛХРнинг Новолюбовка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг иккита ўқ-дори омбори йўқ қилинди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари кун давомида HIMARS (АҚШ) реактив тизимининг иккита ракетасини тутиб олди.
ДХРнинг Олгинка, Приволное, ЛХРнинг Кармазиновка, Новокраснянка ва Запорожье вилоятининг Ремовка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 11та учувчисиз аппарати йўқ қилди.
Махсус ҳарбий операция бошланган кунидан буён Украина жами 406 та самолёт, 228 та вертолёт, 3695 та учувчисиз учиш аппарати, 415 та зенит-ракета комплекси, 8563 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 1078 та кўп ракета тизимларининг жанговар техникаси, 4525 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 9334 дона махсус ҳарбий машиналарини йўқотди.
Янгиликлар лентаси
0