Путин: Киев режими нафақат бизнинг фуқароларга, балки ўз фуқароларига ҳам шафқатсиз

© Sputnik / Гавриил Григоров / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин провел совещание Совбеза РФ
Президент РФ В. Путин провел совещание Совбеза РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2023
Oбуна бўлиш
Владимир Путин ДХР раҳбари вазифасини бажарувчи Денис Пушилин билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Россия Федерацияси нафақат Россия фуқароларига, балки Украина фуқароларига нисбатан ҳам ўта шафқатсиз бўлган Киев режими билан муомала қилмоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
Владимир Путин Донецк халқ республикаси (ДХР) раҳбари вазифасини бажарувчи Денис Пушилин билан учрашди.
"Афсуски, биз нафақат ўз фуқароларимизга, балки ўзининг фуқароларига ҳам ўта шафқатсиз бўлган режим билан муомала қилмоқдамиз", - дейди Путин.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, РФ Қуролли Кучларининг вазифаси “уларни бизга зарар етказа олмайдиган масофага узоқлаштириш”дир.
Янгиликлар лентаси
0