https://sputniknews.uz/20230405/tramp-33537459.html
“АҚШ жаҳаннам сари кетяпти”: айблов эълон қилинган Трамп нималар деди
“АҚШ жаҳаннам сари кетяпти”: айблов эълон қилинган Трамп нималар деди
Sputnik Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп 4 апрель куни судга олиб кетилишидан олдин ҳибсга олинди.
2023-04-05T13:18+0500
2023-04-05T13:18+0500
2023-04-05T13:18+0500
дунёда
дональд трамп
ақш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/05/33531484_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_cea7d247049fda76f9e7ad3f48a4641d.jpg
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп унга расмай айблов эълон қилингандан кейин Флоридадаги Мар-а-Лаго қароргоҳидан мурожаат билан чиқди, деб ёзади РИА Новости.Трампнинг сўзларига кўра, АҚШда ҳозир илгари ҳеч қачон кузатилмаган сайловларга кенг кўламдаги аралашиш рўй бермоқда.“Мен ҳеч қачон Америкада бунга ўхшаш бирор нарса рўй беради деб ўйламагандим. Ягона содир этган жиноятим мамлакатимизни йўқ қилишга интилаётганлардан уни дадил ҳимоя қилиш эди”, - дейди Трамп.Собиқ давлат раҳбари амалдаги президент Жо Байден маъмурияти АҚШни жаҳаннам сари етаклаяпти деб ҳисоблайди.Сиёсатчининг фикрича, Жо Байденнинг президентлик даврида учинчи жаҳон уруши бошланиши мумкин.“Мамлакатларнинг ядро қуролидан фойдаланиш тўғрисидаги очиқчасига таҳдидлари, бунақаси илгари бўлмаган ва Трамп маъмурияти даврида бошқа мамлакатлар билан муҳокама қилинмаган, Байден маъмурияти даврида эса бу бемалол учинчи жаҳон ядровий урушига олиб келиши мумкин... Биз бундан унчалик узоқ эмасмиз, бунга ишонасизми ёки йўқ”, - деб ҳисоблайди Оқ уйнинг собиқ раҳбари.Бундан ташқари, Трамп АҚШ тарихидаги энг шармандали ҳолатни айтди ва бу АҚШ ҳарбийларининг Афғонистондан олиб чиқилиши.“Фикримча, бу мамлакатимиз тарихидаги энг шармандали ҳолат”, - дея таъкидлади у.4 апрель куни Трампга “Trump Organization” компанияси молиявий ҳисоботини сохталаштиришнинг 34 та банди бўйича айблов қўйилди. Собиқ президент айбловларни рад этмоқда. Унинг адвокати айбловлар фактларга асосланмаганини айтмоқда.Манхэттен прокурорининг сўзларига кўра, Трамп ва унинг шериклари 2015 йилда АҚШ президенти сайлови олдидан салбий ахборотларни йўқ қилиш схемаси борасида келишиб олишган. Бунинг доирасида уч кишига унинг сайловда ғалаба қозонишига халақит бериши мумкин бўлган маълумотлар ҳақида сукут сақлашлари учун пул тўлашган. Жумладан, порноактриса Сторми Дэниэлсга Трамп билан алоқа бўлганини ошкор қилмаслик учун пул беришган. Буни яшириш учун эса ҳисоботларни сохталаштиришгани гумон қилинмоқда.Мавзуга оид:
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/05/33531484_194:0:2923:2047_1920x0_80_0_0_d4e479833a9ac1876fda0c1325409252.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дональд трамп ҳибсга олинди айблов қандай айблов қўйилди маълумот
дональд трамп ҳибсга олинди айблов қандай айблов қўйилди маълумот
“АҚШ жаҳаннам сари кетяпти”: айблов эълон қилинган Трамп нималар деди
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп 4 апрель куни судга олиб кетилишидан олдин ҳибсга олинди.
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп унга расмай айблов эълон қилингандан кейин Флоридадаги Мар-а-Лаго қароргоҳидан мурожаат билан чиқди, деб
ёзади РИА Новости.
Трампнинг сўзларига кўра, АҚШда ҳозир илгари ҳеч қачон кузатилмаган сайловларга кенг кўламдаги аралашиш рўй бермоқда.
“Мен ҳеч қачон Америкада бунга ўхшаш бирор нарса рўй беради деб ўйламагандим. Ягона содир этган жиноятим мамлакатимизни йўқ қилишга интилаётганлардан уни дадил ҳимоя қилиш эди”, - дейди Трамп.
Собиқ давлат раҳбари амалдаги президент Жо Байден маъмурияти АҚШни жаҳаннам сари етаклаяпти деб ҳисоблайди.
“Улар (2020 йилдаги президент сайлови натижалари – таҳр.) бизнинг фойдамизга бўлиши мумкин эди. Менинг эмас, бизнинг фойдамизга – чунки мамлакатимиз жаҳаннам сари кетяпти”, - деди Трамп.
Сиёсатчининг фикрича, Жо Байденнинг президентлик даврида учинчи жаҳон уруши бошланиши мумкин.
“Мамлакатларнинг ядро қуролидан фойдаланиш тўғрисидаги очиқчасига таҳдидлари, бунақаси илгари бўлмаган ва Трамп маъмурияти даврида бошқа мамлакатлар билан муҳокама қилинмаган, Байден маъмурияти даврида эса бу бемалол учинчи жаҳон ядровий урушига олиб келиши мумкин... Биз бундан унчалик узоқ эмасмиз, бунга ишонасизми ёки йўқ”, - деб ҳисоблайди Оқ уйнинг собиқ раҳбари.
Бундан ташқари, Трамп АҚШ тарихидаги энг шармандали ҳолатни айтди ва бу АҚШ ҳарбийларининг Афғонистондан олиб чиқилиши.
“Фикримча, бу мамлакатимиз тарихидаги энг шармандали ҳолат”, - дея таъкидлади у.
4 апрель куни Трампга “Trump Organization” компанияси молиявий ҳисоботини сохталаштиришнинг 34 та банди бўйича айблов қўйилди. Собиқ президент айбловларни рад этмоқда. Унинг адвокати айбловлар фактларга асосланмаганини айтмоқда.
Манхэттен прокурорининг сўзларига кўра, Трамп ва унинг шериклари 2015 йилда АҚШ президенти сайлови олдидан салбий ахборотларни йўқ қилиш схемаси борасида келишиб олишган. Бунинг доирасида уч кишига унинг сайловда ғалаба қозонишига халақит бериши мумкин бўлган маълумотлар ҳақида сукут сақлашлари учун пул тўлашган. Жумладан, порноактриса Сторми Дэниэлсга Трамп билан алоқа бўлганини ошкор қилмаслик учун пул беришган. Буни яшириш учун эса ҳисоботларни сохталаштиришгани гумон қилинмоқда.