Трампга таҳдид соладиган максимал жазо маълум қилинди

© AFP 2023 / Steven Hirsch/PoolДональд Трамп на заседании суда в Нью-Йорке
Дональд Трамп на заседании суда в Нью-Йорке  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2023
Oбуна бўлиш
ОАВ: Айбловлар бўйича Трамп 136 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампга қўйилган айбловлар бўйича у 136 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости “Fox News”га таяниб хабар берди.

“Айбловлар энг кўп 136 йил қамоқ жазосини ўз ичига олади, аммо амалдаги жазо сиёсатчи айбловларнинг бирортаси ёки барчаси бўйича судланганидан кўра анча енгилроқ бўлиши мумкин”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, собиқ президент айбланаётган иш ҳужжатларини қалбакилаштириш Нью-Йорк қонунчилигига кўра нотўғри жиноят ҳисобланади. Лекин бошқа жиноятни яширишга уринилган тақдирда энг кўп тўрт йилга озодликдан маҳрум қилиш билан жиноят даражасига кўтарилади.
Эслатиб ўтамиз, кеча АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп расмий жиҳатдан ҳибсга олинган эди. Америка қонунчилигида ҳибсга олиш катта ҳакам қарори натижисида айблов қўйишнинг мажбурий қисми саналади. Ҳибсга олиш қамоққа жойлаштиришни англатмайди. Айбланувчи фақат айблов эълон қилинаётган пайтда ҳибсда бўлади.
Президент США Дональд Трамп. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2023
Нью Йорк прокуратураси Трампни иқтисодий фирибгарликда айблади - ОАВ
Янгиликлар лентаси
0