Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Ғарб тузоғи: НАТО таназзули ва мағлубиятга учраган Украинанинг аҳволи вой бўлади

© AP Photo / LibkosУкраинские военнослужащие на позициях под Артемовском (Бахмутом). АРхивное фото
Украинские военнослужащие на позициях под Артемовском (Бахмутом). АРхивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2023
Oбуна бўлиш
Россия ўз чегараларида очиқ душман пайдо бўлишига йўл қўймайди ва уларни барча сиёсий ва ҳарбий воситалар ёрдамида ўзгартиради.
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. АҚШ ваНАТОнинг Киев режимига Европадаги "Россияга қарши лойиҳа" сифатида “кўп йиллик” ҳарбий ёрдам дастури НАТО мамлакатларини таназзулга, Украинани эса дунё харитасидан йўқ бўлиб кетишга маҳкум этади.

Россия ўз чегараларида очиқ душман ва ҳарбийлашган давлатлар пайдо бўлишини ҳеч қачон қабул қилмайди ва миллий хавфсизлик манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ҳамда АҚШ 1783 йилда ўз мустақиллигини эълон қилишидан анча олдин пайдо бўлган Россия тарихий анъаналарига мувофиқ, уларни барча сиёсий ва ҳарбий воситалар ёрдамида ўзгартиради.

Брюсселда 4-5 апрель кунлари бўлиб ўтган учрашувда, НАТО ташқи ишлар вазирлари Киев режимини ҳарбий қўллаб-қувватлаш бўйича кўп йиллик дастур асосларини келишиб олишни режалаштиришган. Мажлиуда Украина учун махсус фондни икки баробарга ошириш кўриб чиқилмоқда – яъни йилига 250 миллиондан 500 миллион еврогача (бу НАТО мамлакатларида 155 мм ли артиллерия снарядлари тақчиллигини ва Украина Қуролли Кучларининг “снаряд очлигини” бартараф этмайди). Бир вақтнинг ўзида, иттифоқ раҳбарияти Украинанинг “яқин келажакда” НАТОга аъзо бўлиши мумкин эмаслигини таъкидламоқда.
АҚШ, ўз навбатида, Украинага яна 2,6 миллиард долларлик ҳарбий ёрдамтўпламини эълон қилди. Унинг аниқ таркиби шу ҳафта маълум бўлади. Бироқ, молиялаштиришнинг ажабланарли рақамлари ва баланд парвоз баёнотлари — даҳшатли ҳақиқатни яшира олмайди: апрель ойининг бошигача, Ғарб ваъда қилган 293 танкдан атиги 57 таси (19 фоиз) УҚКга келтирилган. Қолган 236 та танкнинг Украинага етказиб берилиши шубҳа остида қолмоқда, техникаларнинг аксарияти очиқчасига эски (178 та "Леопард 1А5" танки) ва бошдан оёқ таъмирланиши керак.

Украина аскарлари учун Ғарб таълим дастури ҳам секинлашмоқда. УКҚнинг 11 мингга яқин заҳирадаги ҳарбийлари НАТОнинг 26 та давлатида тайёрланмоқда. Яъни иттифоқчи давлатларнинг ҳар бирида ўртача битта баталиондан. Йил давомида Европадаги америкалик ҳарбий инструкторлар Киев режимининг атиги 7000 нафар аскарини тайёрлади. УКҚнинг қайтариб бўлмайдиган йўқотишлари – махсус операциянинг дастлабки 400 кунида 200 мингга яқин йўқ қилинган ҳарбий хизматчилар фонида бундай рақамлар умуман ишонарли эмас.

Керакли қурол аслаҳа ва ҳарбий кучлар йўқ бўлган вазяитад, юз минглаб ўқитилган аскарлар, минглаб зирҳли техника, авиация, артиллерия ва миллионлаб 155 мм ли қуролларни талаб қиладиган кенг кўламли “қарши ҳужум”га Вашингтон Украина армиясини деярли мажбурий юбормоқда.
Бунинг ўзига хос мантиғи бор: агар УКҚ ғалаба қозонмаса ва иккинчи йил ҳам мустаҳкамланган ҳудудлар ва аҳоли пунктларини йўқотишни давом эттираверса, АҚШ Украинага кўрсатаётган улкан ҳарбий ёрдами мақсадга мувофиқлигини иттифоқчиларга асослаб оқлаш қийинлашади. УКҚни молиялаштиришни давом эттириш учун “келажакда муҳим ҳудудга эга бўлиш” керак. Муваффақиятга эришиш имконияти кам бўлса ҳам, Украина армиясининг “даҳшатли якуни” ва янги “темир парда” Ғарб учун қимматга тушадиган “чексиз даҳшатлар”дан кўра маъқулроқдир.

“Чўнтак кўтармайдиган” мақсадлар

Ғарб ҳарбий-саноат комплексининг инқирози ва УҚК мутахассисларининг етишмаслиги муаммоси аниқ ва яқин келажакда ҳал бўлмайди. Украинада жанговар оддий қуроллар ва ўқитилган аскарлар захираси тобора камайиб бормоқда. НАТО ҳарбий-саноат мажмуасининг 90 фоизи АҚШда тўпланган, аммо 155 мм снарядлар ҳам ойлик ишлаб чиқаришни ҳатто америкаликлар бир йил ичида 14 мингдан 20 мингга ошира олмади, 2024 йилда эса мақсад – 40 минг қилиб белгиланган. УҚКнинг минимал сарфи билан – ойига 90 минг снаряд. Объектив нуқтаи назардан, иттифоқнинг Европа мамлакатлари ҳам яқин йилларда ҳарбий ишлаб чиқаришни бунчалик сезиларли даражада ошира олмайди.
Улар аллақачон иқтисодиёт, саноат ва миллий мудофаага катта босимни ҳис қилмоқдалар. Германия Савдо-саноат палатаси февраль ойида 2023 йил охиригача Украина можароси Берлинга 160 миллиард еврога тушиши, аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотнинг йўқотилиши эса 2000 еврони (мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 4 фоизи) ташкил этиши ҳақида огоҳлантирган эди. Гарчи Европа Иттифоқи Киевни 12 ой ичида 1 миллион снаряд билан таъминлаш режасини маъқуллаган бўлсада, лойиҳанинг амалга оширилиши УКҚга ўша-ўша “очлик” ни ваъда қилмоқда – ҳар 1000 км жанговар алоқа линияси учун кунига 3000 снаряд.
Бинобарин, Киев режими ҳеч қачон минтақавий ҳарбий ҳаракатлар театрида устунлик қилиш учун зарур бўлган ўқ-дорилар, зирҳли машиналар, артиллерия ва авиацияларни қўлга кирита олмайди. Замбараклар ҳамон отилмоқда, бироқ НАТО арсеналларини бирлаштириш, УКҚни қурбон қилиш ва “даҳшатли” иқтисодий санкцияларни қўллаш орқали Россия устидан “тезда ғалаба қозониш” учун Вашингтоннинг ковбой усулидаги ҳисоб-китоби аллақачон стратегик муваффақиятсизликка учраган. “New York Times”нинг қайд этишича, АҚШнинг Украинага ҳарбий ёрдам учун ажратилган бюджети, тахминан, сентябрь ойида тугайди. Пентагоннинг юқори мартабали вакили УКҚ учун снарядлар ва ракеталарнинг сўнгги траншини “якуний ҳаракат” деб атади.
Россия Федерациясининг ҳарбий-саноат мажмуаси бундан ижобий томонга фарқ қилади - (йилига 1600 та янги танк) ва Россия армиясининг махсус ҳарбий операция ҳудудида миқдорий ва сифат, тактик ва стратегик – шубҳасиз устунлигини ишончли тарзда мустаҳкамлайди. Россия иқтисодиёти барқарор. Шу сабабли, АҚШнинг НАТОдаги элчиси Жулианна Смитнинг: “Биз Украинанинг яқин ҳафталарда қарши ҳужумга ўтишини кутмоқдамиз”– деган кечаги баёноти УҚКнинг ўз жонига қасд қилиб Киев режими “қирғин”ига юбориш тўғрисида тўғридан-тўғри ва ўйламасдан берган кўрсатмаси бўлиб туюлади.
Ҳа, Украина аҳолисининг муҳим қисмини (мафкуравий заҳарланган) йўқ қилиш орқали Россиянинг заифлашиши Ғарб жамоасининг йўналишида мутлақо қонуний ва иш берадиган усулдир. Вашингтоннинг буйруғи билан УҚК исталган жойга, ҳатто Белгородга (Россия) ҳам охирги ҳужумга боради. Бундан кейин нима бўлиши эса америкаликларни қизиқтирмайди: Эски Дунёдаги оралиқ мақсадларга аллақачон эришилган– Европа Иттифоқи энди рақобатчи эмас.

Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши котиби Николай Патрушев аввалроқ НАТО давлатлари Украинадан битта йирик ҳарбий лагерь ташкил этгани ва “Россияни жанг майдонида мағлубиятга учратиш ва уни янада парчалаб ташлаш мақсадини яширмаяпти”, деб таъкидлади. Ғарбнинг ўта юқори умидлари катта қурбонликларни талаб қилади – Украинанинг роли ва тақдири бошиданоқ белгилаб қўйилган.

Бугунги кунда эса, ҳатто Европанинг энг русофоб мамлакатларида ҳам, Россия Ғарб билан қарши урушда “яна ғалаба қозонишини” тушунишмоқда. Москва Кремли рамзида: “Биз чегараларимизда Россияга очиқ қарши давлатнинг мавжудлигига тоқат қилмаймиз”, деб аниқ ёзилган. Бу ғоя деярли бутун Россия жамиятининг кайфиятига мос келади ва гап фақатгина Бандерачи Украинага қаратилган эмас.
Янгиликлар лентаси
0