https://sputniknews.uz/20230405/advokatlik-litsenziya-2-yillik-ish-staji-talabi-33522490.html
Адвокатлик лицензиясини олишда 2 йиллик иш стажи талаби бекор қилиниши кутилмоқда
Адвокатлик лицензиясини олишда 2 йиллик иш стажи талаби бекор қилиниши кутилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Умумий ҳисобда ҳар 7,6 минг аҳолига битта адвокат тўғри келмоқда.
2023-04-05T08:24+0500
2023-04-05T08:24+0500
2023-04-05T11:52+0500
жамият
ўзбекистон
депутатлар
адвокатлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/07/26905567_0:161:3067:1886_1920x0_80_0_0_553cd946b985f36327b7267a8852c72b.jpg
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Адвокатлик лицензиясини олишда юридик мутахассислик бўйича 2 йиллик иш стажи талаби бекор қилинади. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси матбуот хизмати Sputnik мухбирига маълум қилди.Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Адвокатура тўғрисидаги қонунга ўзгартиш киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.Қайд этилишича, ҳозирда Ўзбекистонда 4 625 нафар адвокат фаолият юритмоқда. Шундан 30 ёшгача бўлганлари сони атиги 51 нафар, 50 ёшдан ошган адвокатлар сони эса 2 619 нафарни ташкил қилмоқда.Умумий ҳисобда ҳар 7,6 минг аҳолига битта адвокат тўғри келмоқда.Амалдаги “Адвокатура тўғрисида”ги қонуннинг 3-1-моддасига кўра, лицензия олиш учун адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахс юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлиши, шу жумладан, адвокатлик тузилмасида камида уч ой муддат стажировка ўтаган бўлиши керак ҳамда малака имтиҳонини топшириши шарт.Депутатларнинг айтишича, олий таълим ташкилотлари битирувчи ҳуқуқшунослари орасида адвокатура соҳасига бўлган қизиқишнинг ошиши, соҳада кадрлар алмашинуви жараёнлари сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилишига хизмат қилади.Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.Маълумот учун, адвокатурага ишга қабул қилиш тартибини янада соддалаштириш вазифаси “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида ҳам белгиланган. Шунингдек, адвокатуранинг конституциявий-ҳуқуқий институт сифатидаги мақомини янада ошириш янги таҳрирдаги Конституцияда ҳам назарда тутилмоқда. Хусусан, ҳужжатга адвокатура фаолиятияга доир алоҳида боб киритилмоқда.Эслатиб ўтамиз, Ҳукуматнинг 5 августдаги 452-сон қарори билан Адвокатлик фаолиятини махсус электрон тизим орқали лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган эди. Талабгор лицензия олиш учун аризани "Лицензия" АТ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали электрон юборади. Аризалар ҳар куни, дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, 24 соат давомида юборилиши мумкин.Қолаверса, депутатлар адвокатлик тузилмаларини қўшимча қиймат солиғи тўловчиларига айлантиришни кўзда тутувчи нормага қатъий эътироз билдиришганидан сўнг, адвокатлар кўрсатадиган юридик ёрдамнинг қиймати оширилмайдиган бўлди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/07/26905567_169:0:2898:2047_1920x0_80_0_0_fec91cdaf86b546b0d618d7fda52eb60.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
депутатлар адвокатлик лицензиясини олиш
депутатлар адвокатлик лицензиясини олиш
Адвокатлик лицензиясини олишда 2 йиллик иш стажи талаби бекор қилиниши кутилмоқда
08:24 05.04.2023 (янгиланди: 11:52 05.04.2023) Умумий ҳисобда ҳар 7,6 минг аҳолига битта адвокат тўғри келмоқда.
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Адвокатлик лицензиясини олишда юридик мутахассислик бўйича 2 йиллик иш стажи талаби бекор қилинади. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси матбуот хизмати Sputnik мухбирига маълум қилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Адвокатура тўғрисидаги қонунга ўзгартиш киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, ҳозирда Ўзбекистонда 4 625 нафар адвокат фаолият юритмоқда. Шундан 30 ёшгача бўлганлари сони атиги 51 нафар, 50 ёшдан ошган адвокатлар сони эса 2 619 нафарни ташкил қилмоқда.
Умумий ҳисобда ҳар 7,6 минг аҳолига битта адвокат тўғри келмоқда.
“Мазкур қонун лойиҳаси билан адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш учун юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлиш талаби бекор қилинмоқда”, - дейилади хабарда.
Амалдаги “Адвокатура тўғрисида”ги қонуннинг 3-1-моддасига кўра, лицензия олиш учун адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахс юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлиши, шу жумладан, адвокатлик тузилмасида камида уч ой муддат стажировка ўтаган бўлиши керак ҳамда малака имтиҳонини топшириши шарт.
Депутатларнинг айтишича, олий таълим ташкилотлари битирувчи ҳуқуқшунослари орасида адвокатура соҳасига бўлган қизиқишнинг ошиши, соҳада кадрлар алмашинуви жараёнлари сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилишига хизмат қилади.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.
Маълумот учун, адвокатурага ишга қабул қилиш тартибини янада соддалаштириш вазифаси “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида ҳам белгиланган. Шунингдек, адвокатуранинг конституциявий-ҳуқуқий институт сифатидаги мақомини янада ошириш янги таҳрирдаги Конституцияда ҳам назарда тутилмоқда. Хусусан, ҳужжатга адвокатура фаолиятияга доир алоҳида боб киритилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ҳукуматнинг 5 августдаги 452-сон қарори билан Адвокатлик фаолиятини махсус электрон тизим орқали лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган эди.
Талабгор лицензия олиш учун аризани "Лицензия" АТ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали электрон юборади. Аризалар ҳар куни, дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, 24 соат давомида
юборилиши мумкин.Қолаверса, депутатлар адвокатлик тузилмаларини қўшимча қиймат солиғи тўловчиларига айлантиришни кўзда тутувчи нормага қатъий эътироз билдиришганидан сўнг, адвокатлар кўрсатадиган юридик ёрдамнинг қиймати
оширилмайдиган бўлди.