https://sputniknews.uz/20221228/advokat-31094980.html
Адвокатлар кўрсатадиган юридик ёрдамнинг қиймати оширилмайдиган бўлди
Адвокатлар кўрсатадиган юридик ёрдамнинг қиймати оширилмайдиган бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Депутатлар адвокатлик тузилмаларини қўшимча қиймат солиғи тўловчиларига айлантиришни кўзда тутувчи нормага қатъий эътироз билдиришди. 28.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-28T11:22+0500
2022-12-28T11:22+0500
2022-12-28T11:22+0500
жамият
депутатлар
олий мажлис қонунчилик палатаси
адвокатлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/07/26905567_0:161:3067:1886_1920x0_80_0_0_553cd946b985f36327b7267a8852c72b.jpg
ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Адвокатлар кўрсатадиган юридик ёрдамнинг қиймати оширилмайди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси хабар берди.Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган навбатдаги мажлисда депутатлар адвокатлик тузилмаларини қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) тўловчиларига айлантиришни кўзда тутувчи нормага қатъий эътироз билдиришди.Мазкур нормада Солиқ кодексининг 70-бобини (адвокатларга солиқ солиш) чиқариб ташлаш йўли орқали адвокатлик тузилмаларини ҚҚС тўловчиларига айлантириш назарда тутилган.Узоқ давом этган баҳс-мунозаралардан сўнг халқ вакиллари таклифи билан мазкур норма қонун лойиҳасидан чиқариб ташланди.Маълумот учун, Солиқ кодексига мувофиқ, адвокатлар ҳайъати, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюролари фаолиятнинг нотижорат ташкилотлар сифатида адвокатлар томонидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ қисми бўйича солиқлар ва йиғимлар тўлашдан озод қилинади.Солиқ базаси адвокатнинг даромадидан унинг даромадида ҳисобга олинадиган ижтимоий тўлов чегириб ташланган ҳолда аниқланади.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар реестри юритилиши маълум қилинганди.Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар реестрини юритиш ва унга адвокатларни киритишнинг очиқ ва шаффоф механизмлари, ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилади. Бу билан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни инсон омилисиз электрон тизим орқали тасодифий танлаш мумкин бўлади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/07/26905567_169:0:2898:2047_1920x0_80_0_0_fec91cdaf86b546b0d618d7fda52eb60.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, депутатлар, олий мажлис қонунчилик палатаси, адвокатлик
жамият, депутатлар, олий мажлис қонунчилик палатаси, адвокатлик
Адвокатлар кўрсатадиган юридик ёрдамнинг қиймати оширилмайдиган бўлди
Депутатлар адвокатлик тузилмаларини қўшимча қиймат солиғи тўловчиларига айлантиришни кўзда тутувчи нормага қатъий эътироз билдиришди.
ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Адвокатлар кўрсатадиган юридик ёрдамнинг қиймати оширилмайди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси хабар
берди. Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган навбатдаги мажлисда депутатлар адвокатлик тузилмаларини қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) тўловчиларига айлантиришни кўзда тутувчи нормага қатъий эътироз билдиришди.
Мазкур нормада Солиқ кодексининг 70-бобини (адвокатларга солиқ солиш) чиқариб ташлаш йўли орқали адвокатлик тузилмаларини ҚҚС тўловчиларига айлантириш назарда тутилган.
“Депутатлар фикрича, бу каби омиллар адвокатлар томонидан кўрсатиладиган юридик ёрдамнинг қиймати оширилишига, фуқаролар ва юридик шахсларнинг малакали юридик кўмак олиш имконияти пасайишига сабаб бўлади”, - дейилади хабарда.
Узоқ давом этган баҳс-мунозаралардан сўнг халқ вакиллари таклифи билан мазкур норма қонун лойиҳасидан чиқариб ташланди.
Маълумот учун, Солиқ кодексига мувофиқ, адвокатлар ҳайъати, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюролари фаолиятнинг нотижорат ташкилотлар сифатида адвокатлар томонидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ қисми бўйича солиқлар ва йиғимлар тўлашдан озод қилинади.
Солиқ базаси адвокатнинг даромадидан унинг даромадида ҳисобга олинадиган ижтимоий тўлов чегириб ташланган ҳолда аниқланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар реестри юритилиши маълум қилинганди.
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар реестрини юритиш ва унга адвокатларни киритишнинг очиқ ва шаффоф механизмлари, ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилади. Бу билан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни инсон омилисиз электрон тизим орқали тасодифий танлаш мумкин
бўлади.