Нижний Новгороддан Тошкентга тўғридан-тўғри парвозлар йўлга қўйилди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишСамолет Boeing 757-231 авиакомпании "Uzbekistan Airways" в международном аэропорту Внуково имени А. Н. Туполева.
Самолет Boeing 757-231 авиакомпании Uzbekistan Airways в международном аэропорту Внуково имени А. Н. Туполева. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.04.2023
Oбуна бўлиш
Тошкентдан Россиянинг Нижний Новгород шаҳрига мунтазам қатновлар ҳафтада икки марта – сешанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. "Uzbekistan Airways" баҳор-ёз жадвали бўйича Тошкентдан Нижний Новгородга мунтазам қатновларни амалга оширишни бошлади, дея хабар берди компания матбуот хизмати.
Эндиликда Тошкентдан Россиянинг Нижний Новгород шаҳрига мунтазам қатновлар ҳафтада икки марта – сешанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
Қатновлар вақти:
Тошкентдан учиб кетиш – 18:00;
Нижний Новгородга етиб келиш – 20:00;
Нижний Новгороддан учиб кетиш – 21:30;
Тошкентга етиб келиш – эртаси куни соат 03:00.
Учиб кетиш ва етиб келиш манзили маҳаллий вақт билан кўрсатилган.
Бир томонга авиачипта нархи 4 апрель ҳолатига кўра 1 442 630 сўмдан, икки томонга 2 326 734 сўмдан бошланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ В.П. Чкалов номидаги Нижний Новгород халқаро аэропортидан Тошкентга парвозлар очилаётгани маълум қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0