Нижний Новгороддан Тошкентга тўғридан-тўғри парвозлар йўлга қўйилади

© Sputnik / Сергей Пивоваров / Медиабанкка ўтишСамолет Airbus A320 компании Uzbekistan Airways
Самолет Airbus A320 компании Uzbekistan Airways - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2023
Oбуна бўлиш
Парвозлар 28 мартдан бошлаб ҳафтасига икки марта – сешанба ва шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. В.П. Чкалов номидаги Нижний Новгород халқаро аэропортидан Тошкентга парвозлар очилмоқда. Бу ҳақда аэропорт матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон пойтахтига тўғридан-тўғри мунтазам қатновлар “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси томонидан амалга оширилади.

Парвозлар 28 мартдан бошлаб ҳафтасига икки марта – сешанба ва шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган. Тошкентдан учиш 18:00, Нижний Новгородга етиб келиш 20:00 да. Волгабўйи федерал округи пойтахтидан жўнаш эса 21:30, Ўзбекистон пойтахтига етиб келиш 03:00 да. Вақтлар ҳар бир аэропорт учун маҳаллий ҳисобланади.

Парвозлар Airbus A320 самолётларида амалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0