“Рахманинов баҳори” Россия ОТМга киришга қандай ёрдам беради – тафсилотлар

CC BY-SA 2.0 / Flickr / Damien Pollet / PianoИгра на фортепиано
Игра на фортепиано - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.04.2023
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, ўзбекистонликлар Россия ҳукумати квотаси бўйича энг яхши ижодий олий ўқув юртларида таҳсил олишлари мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. “Рахманинов баҳори” фестивали танловининг асосий совринларидан бири Россия олий ўқув юртларида ўқиш имконияти бўлади. Бу ҳақда “Россотрудничество”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Михаил Вождаев маълум қилган.
Таъкидланишича, ўзбекистонликлар Россия ҳукумати квотаси бўйича энг яхши ижодий олий ўқув юртларида таҳсил олишлари мумкин бўлади.
Қайд этилишича, гап учта жой ҳақида кетмоқда, аммо уларнинг сонини кўпайтириш мумкин.
“Ўзбекистонлик талабалар учун фестивал танловининг асосий совринларидан бири Россия Федерацияси ҳукумати квотаси бўйича энг яхши ижодий университетларда ўқишни давом эттириш имконияти бўлади. Булар Россиянинг энг яхши мусиқа университетлари бўлиши муҳокама қилинди. Биринчи навбатда Москва ва Санкт-Петербург консерваториялари”, - деди Вождаев.
Эслатиб ўтамиз, кеча Тошкентда рус бастакори Сергей Рахманинов таваллудининг 150 йиллигига бағишланган “Рахманинов баҳори” халқаро мусиқа фестивали бошланди.
Янгиликлар лентаси
0