Тошкентда “Рахманинов баҳори” фестивали бошланмоқда - дастур

© Русский домКонцерт
Концерт  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2023
Oбуна бўлиш
Тадбир дастуридан концертлар, опера ва илмий анжуман, маҳорат дарси ва бошқа кўплаб тадбирлар жой олган.
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Бугун пойтахтда “Рахманинов баҳори” халқаро мусиқа фестивали бошланмоқда, деб хабар берди Русский дом.
Фестивалда иштирок этиш учун Россия, Буюк Британия, Германия, Швейцариядан таниқли мусиқачилар таклиф этилган.
Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори Камолиддин Ўринбоевнинг сўзларига кўра, очилиш маросимида Сергей Рахманиновнинг ре-минордаги биринчи симфонияси ижро этилади.
Фестиваль Ўзбекистон давлат консерваториясида 15 апрелга қадар давом этади.
Фестивал доирасида деярли ҳар куни турли мусиқий тадбирлар бўлиб ўтади:
1 апрель – Ўзбекистон давлат консерваториясининг катта залида фестивалнинг очилиши;
3 апрель – пианино дуэтлари концерти;
4 апрель – пианино концертлари оқшоми;
5 апрель – Сергей Рахманиновга мусиқий таклиф;
6 апрель – камер мусиқаси концерти;
7 апрель – симфоник мусиқа концерти;
8 апрель – вокал мусиқа кечаси.
10 апрель – “Тошкентда Рахманинов баҳори” халқаро илмий-амалий конференцияси;
11 апрель – Россия Фанлар академияси профессори Элена Бабичева иштирокида маҳорат дарси. Симфоник мусиқа концерти.
12 апрель – Сергей Рахманиновнинг пианино асарини энг яхши ижро этиш учун танлов.
13 апрель – камер мусиқаси концертлари.
14 апрель – "Алеко" операси, пианино мусиқаси концерти, вокал мусиқа концерти.
15 апрель – фестивалнинг ёпилиши.
Эслатиб ўтамиз, фестиваль рус бастакори, пианиночи ва дирижёр Сергей Рахманиновнинг 150 йиллиги шарафига ўтказилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0