Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 31 мартнинг асосий воқеалари

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишРабота морской пехоты в зоне СВО
Работа морской пехоты в зоне СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2023
Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучлари махсус операция мақсадларига мувофиқ Украина армияси, миллатчи батальонлари, хорижий ёлланма аскарлар гуруҳлари ҳамда ҳарбий техникасини йўқ қилишда давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги кун давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:

Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи Харков вилоятининг Цинковка ва Берестовое аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 30 нафаргача ҳарбий хизматчиси, иккита зирҳли жанговар техникасм, битта автомобиль ва Д-20 гаубицасини йўқ қилди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлар гуруҳи бўлинмаларининг фаол ҳаракатлари ЛХРнинг Червоная Диброва аҳоли пункти ҳудудида душманнинг 85 нафар ҳарбий хизматчиси, учта зирҳли жанговар машинаси, учта пикапи, Д-20 гаубицаси ва "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мажмуасини йўқ қилди.
Донецк йўналишида "Жануб" кучлар гуруҳи бўлинмалари фаол ҳаракатлари натижасида душманнинг 260 нафар ҳарбий хизматчилари ва ёлланма аскарлари, тўртта БМП, тўртта БТР, иккита зирҳли жанговар машина, олтита автомобиль, тўртта пикап ва битта Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Жанубий Донецк ва Запорожье йўналишларида "Восток" қўшинлари гуруҳининг ҳаво зарбалари ва артиллерия ўқлари ДХРнинг Новомихайловка ва Угледар аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг 35 нафар ҳарбий хизматчиси, иккита пикапи, Д-30 ва Д-20 гаубицалари йўқ қилинди.
Херсон йўналишида бир суткада душманнинг 30 тагача ҳарбий хизматчиси, 16 та техника ва "Акация" ўзиюрар гаубицаси йўқ қилинди.
Россия авиацияси, ракета қўшинлари ва артиллерияси кун давомида УҚКнинг 76 та туманда ҳудудда жойлашган 74-артиллерия бўлинмаларига позицияларигазарба берди.
Херсон вилояти, Отрадокаменка аҳоли пункти яқинида 126-ҳудудий мудофаа бригадасининг ёқилғи омбори вайрон бўлди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари кунига HIMARS (АҚШ) кўп ракетали тизимининг учта ракетасини тутиб олди, шунингдек, Херсон вилоятидаги Маринское ва Зелений Под аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг учта учувчисиз учиш аппаратларини йўқ қилди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан буён жами 404 та самолёт, 227 та вертолёт, 3625 та учувчисиз учиш аппарати, 415 та зенит-ракета мажмуаси, 8487 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 1076 та кўп ракета тизимига эга жанговар техника, 4469 та майдон артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 9231 дона махсус ҳарбий машиналар.
Янгиликлар лентаси
0