Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлади?

© Sputnik / Evgeny Odinokov / Медиабанкка ўтишЛюди идут по улице во время ливня в Москве
Люди идут по улице во время ливня в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2023
Oбуна бўлиш
Прогнозларга кўра, якшанба куни айрим ҳудудларда ёмғир ва дўл ёғади.
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Дам олиш кунлари республиканинг айрим жойларида ёмғир ёғади, фақат шарқий ҳудудларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Республиканинг баъзи жойларида 1-2 апрель кунлари 15-20 м/с тезликда шамол эсади. Шимол ва чўл ҳудудларида шамолнинг тезлиги 22-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзон билан кузатилиши мумкин.
Якшанба куни баъзи жойларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғади. Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади.
Республиканинг айрим ҳудудларида дўл ёғиши мумкин. Фақат шарқий ҳудудларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
31 март ва 2 апрелда тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0