Бугун қаерларда ёмғир ёғади?

Oбуна бўлиш
Бугун Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Бугун Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-13°, кундузи 20-22° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 25-30° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14°, кундузи 24-29° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14°, кундузи 20-25° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 20-25° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 20-25° илиқ бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Тошкент вилоятининг тоғли худудларида 2000 метрдан баландда қор кўчиш ҳавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0