Апрелда қандай об-ҳаво кузатилади

© Sputnik / Григорий СысоевЦветение тюльпанов
Цветение тюльпанов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2023
Oбуна бўлиш
Апрель ойининг биринчи ўн кунлиги охирида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Бу йил апрель ойида ўртача ҳаво ҳарорати меъёр атрофида, баъзи жойларда ўртача йиллик қийматлардан бироз кўп бўлади, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, апрель ойида ёғингарчилик кам, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда.
Ой қуруқ ва илиқ об-ҳаво билан бошланади. 1 апрель куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво кам булутли бўлади, кундузги ҳарорат март ойининг охирги кунлари каби +22...+27 даража атрофида, яъни меъёрдан +5...+8 даражага юқори бўлади.
2-7 апрель кунлари республика бўйича беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларда шамол шиддатли кучайиши билан қисқа муддатли, момақалдироқли ёмғир ёғади. Ёмғирнинг жадаллиги ўртачагача бўлади. Кундузги ҳаво ҳарорати ёмғир пайтида +5...+7 даражага пасаяди.
Апрель ойининг биринчи ўн кунлиги охирида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда ва ҳаво ҳарорати яна кўтарила бошлайди.
Ўзгидрометнинг дастлабки прогнозига кўра, апрель ойининг иккинчи ва учинчи ўн йилликларида ҳарорат кечалари +7...+12 даражадан +12...+17 даражагача, кундуз кунлари +20...+25 даражадан +27...+32 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.
Апрель ойида кучли жала ёмғир, момақалдироқ ва дўл ёғиши истисно қилинмаган. Кучли жала ёмғирлар тоғолди ҳудудларда ҳалокатли сел-сув тошқинларига олиб келиши мумкин. Баланд тоғларда ҳали ҳам қор кўчкиси хавфи сақланиб туради.
Янгиликлар лентаси
0