https://sputniknews.uz/20230329/sayyohlar-33335377.html
Йиллик туризм экспортини ошириш чоралари кўрилади
Йиллик туризм экспортини ошириш чоралари кўрилади
Sputnik Ўзбекистон
Бугунги кунда Хоразмда туристларнинг қолиш муддати – ўртача 2 кун, сарфлайдиган маблағи – 220 доллар.
2023-03-29T19:21+0500
2023-03-29T19:21+0500
2023-03-29T19:21+0500
туризм
президент
шавкат мирзиёев
туризм
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/1c/27545607_0:34:3072:1762_1920x0_80_0_0_b5459ed8a80d3e1454faddb1dec84c00.jpg
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Сайёҳлик компаниялари, меҳмонхоналарга айланма ва инвестицияни кўпайтириш учун қўшимча 300 миллиард сўмлик кредит линиялари очилади. Бу ҳақда туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш бўйича президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида таъкидланди.Бу кредитлар бўйича фоизларнинг бир қисмини Тадбиркорлик жамғармасидан қоплаш тартиби жорий қилинади.Йиғилишда хорижий сайёҳларнинг Ўзбекистонда бир кун кўпроқ қолиши – йиллик туризм экспортини 300 миллион долларга ошириши таъкидланди.Таъкидланишича, ўтган йили 31 та туман ва 143 та маҳалла туризмга ихтисослаштириб, уларда алоҳида солиқ режими жорий қилинди. Бу имкониятдан Фориш, Ургут, Хўжайли, Пайариқ, Нурота туманлари ва Ангрен шаҳри самарали фойдаланган.Йиғилишда чекка ҳудудда жойлашган бу туманларда шунча ўзгариш бўлиб, шароити анча яхши бўлган Когон, Китоб, Хатирчи, Қизилтепа, Янгиқўрғон, Тойлоқ, Бойсун, Паркент, Боғот туманлари бу имкониятлардан фойдаланмаётгани танқид қилинди.Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижий сайёҳлар сони 3 бараварга ошди
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/1c/27545607_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_89ca91584aee7ac4f35923dc28b86060.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
президент шавкат мирзиёев туризм
президент шавкат мирзиёев туризм
Йиллик туризм экспортини ошириш чоралари кўрилади
Бугунги кунда Хоразмда туристларнинг қолиш муддати – ўртача 2 кун, сарфлайдиган маблағи – 220 доллар.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Сайёҳлик компаниялари, меҳмонхоналарга айланма ва инвестицияни кўпайтириш учун қўшимча 300 миллиард сўмлик кредит линиялари очилади. Бу ҳақда туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш бўйича президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида
таъкидланди.
Бу кредитлар бўйича фоизларнинг бир қисмини Тадбиркорлик жамғармасидан қоплаш тартиби жорий қилинади.
Йиғилишда хорижий сайёҳларнинг Ўзбекистонда бир кун кўпроқ қолиши – йиллик туризм экспортини 300 миллион долларга ошириши таъкидланди.
Мисол учун, бугунги кунда Хоразмда туристларнинг қолиш муддати – ўртача 2 кун, сарфлайдиган маблағи – 220 доллар. Хорижий туристлар Бухоро, Самарқандга қараганда Хоразмда 2,5 баравар кам. Лекин, Хоразмда сайёҳларни 3-4 кун олиб қолиш ва 400-500 доллар харажат қилишлари учун барча имкониятлар мавжуд.
Таъкидланишича, ўтган йили 31 та туман ва 143 та маҳалла туризмга ихтисослаштириб, уларда алоҳида солиқ режими жорий қилинди. Бу имкониятдан Фориш, Ургут, Хўжайли, Пайариқ, Нурота туманлари ва Ангрен шаҳри самарали фойдаланган.
Йиғилишда чекка ҳудудда жойлашган бу туманларда шунча ўзгариш бўлиб, шароити анча яхши бўлган Когон, Китоб, Хатирчи, Қизилтепа, Янгиқўрғон, Тойлоқ, Бойсун, Паркент, Боғот туманлари бу имкониятлардан фойдаланмаётгани танқид қилинди.