Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижий сайёҳлар сони 3 бараварга ошди

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишПовседневная жизнь в Узбекистане
Повседневная жизнь в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2023
Oбуна бўлиш
Қайд этилишича, Самарқандда янги туризм маркази барпо этилгани қўшимча 2 миллион сайёҳ жалб қилиш имконини берган.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. 2022 йилда Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижий туристлар сони 2021 йилга нисбатан 3 бараварга ошди. Бу ҳақда туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш бўйича президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида таъкидланди.
Йиғилишда бу борада қабул қилинган чоралар катта натижалар беришни бошлагани қайд этилди.
Жумладан, 2022 йилда Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижий туристлар сони 2021 йилга нисбатан 3 бараварга ошган (5,2 миллион, соҳа экспорти – 1,6 миллиард доллар). Ички туризм дастурлари доирасида 11,5 миллион, шундан 1,5 миллион эҳтиёжманд аҳоли, ёшлар ва кексалар саёҳатлари ташкил этилган.
Қайд этилишича, Самарқандда янги туризм маркази барпо этилгани қўшимча 2 миллион сайёҳ жалб қилиш имконини берган. Бу йили Ўзбекистонда Бутунжаҳон туризм ташкилотининг Бош ассамблеяси йиғилишини ўтказишга катта тайёргарлик кўрилмоқда.
Бундан ташқари, Самарқанд 2023 йилги Бутунжаҳон туризм пойтахти мақомини олгани ҳам бу борадаги ишларнинг юқори натижаларидан бири экани таъкидланди.
Янгиликлар лентаси
0