Бахтиёр Раҳмонов яна пойтахт ҳокими ўринбосарлигига қайтди

© Пресс-служба хокимията г. ТашкентБахтиёр Рахмонов
Бахтиёр Рахмонов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.03.2023
Oбуна бўлиш
Бахтиёр Раҳмонов 16 январдан 23 мартга қадар Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарган эди.
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳар ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига қайтди. Пойтахт ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқов тегишли қарорни имзолади.
“Ушбу қарор халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг сессиясига тасдиқ учун киритилсин”, — дейилади қарор матнида.
2018 йилдан бери пойтахт ҳокими лавозимида ишлаб келган Жаҳонгир Ортиқхўжаев жорий йил 16 январь куни ишдан олинганди. Тошкент ҳокими вазифасини бажариш унинг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов зиммасига юкланганди.
23 март куни “Ўзавтосаноат” компанияси раиси лавозимида ишлаб келаётган Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Бахтиёр Раҳмонов 1959 йилда Тошкент вилоятида туғилган. У 1981 йилда Киев муҳандислик-қурилиш институтини, 2000 йилда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият тараққиёти академиясини тамомлаган.
2008 йилда Тошкент шаҳри Миробод тумани ҳокими этиб тайинланган. 2011 йилда капитал қурилиш масалалари бўйича ҳокимнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланган 2017 йилда Сергели тумани ҳокими бўлган. 2018 йилда Олмазор туманига раҳбарлик қилган. 2021 йил январидан Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Янгиликлар лентаси
0