Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Умурзаков
Шавкат Умурзаков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2023
Oбуна бўлиш
Бунгача “Ўзавтосаноат” АЖ компанияси раиси бўлиб келган Умурзоқов пойтахтга раҳбарлик қилади.
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Шавкат Умурзоқов пойтахт ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тасдиқланди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Умурзоқов 2018 йилнинг июнь ойидан буён "Ўзавтосаноат" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шавкат Умурзоқов 1979 йилда туғилган. 2011 йилнинг июнь ойидан 2013 йилнинг сентябригача Тошкент вилояти прокуратурасида уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
2013-2018 йилларда Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш департаментини бошқарган.
2022 йил 22 февраль куни Шавкат Умурзоқов Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти этиб сайланган.
Тошкентнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 16 январь куни ишдан олинган эди. Унинг ўрнига ҳокимнинг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов ҳоким вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланганди.
Янгиликлар лентаси
0