Рамазон тақвими 2023 — саҳарлик ва ифторлик вақтлари

Oбуна бўлиш
2023 йил муқаддас Рамазон ойи Ўзбекистонга 23 март куни кириб келди. ЎМИ Уламлар кенгаши фатвоси билан Қадр туни, 17 апрел ўтар кечасига, Рамазон ҳайити эса - 21 апрель куни бўлиши кутилмоқда. Рамазон тақвими ва бошқа керакли маълумотлар мақоламизда.

Саҳарлик дуоси

Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисал лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Ифторлик дуоси

Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли йа ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту

Рамазон тақвими 2023

Рамазон тақвими 2023

сана

сухур

ифторлик

23 март, пайшанба

05:03

18:40

24 март, жума

05:01

18:41

25 март, шанба

05:00

18:42

26 март, якшанба

04:58

18:43

27 март, душанба

04:56

18:44

28 март, сешанба

04:54

18:45

29 март, чоршанба

04:53

18:46

30 март, пайшанба

04:51

18:47

31 март, жума

04:49

18:48

1 апрель, шанба

04:47

18:49

2 апрель, якшанба

04:45

18:50

3 апрель, душанба

04:43

18:52

4 апрель, сешанба

04:42

18:53

5 апрель. чоршанба

04:40

18:54

сана

саҳарлик

ифторлик

6 апрель, пайшанба

04:38

18:55

7 апрель, жума

04:36

18:56

8 апрель, шанба

04:34

18:57

9 апрель, якшанба

04:32

18:58

10 апрель, душанба

04:30

18:59

11 апрель. сешанба

04:28

19:00

12 апрель, чоршанба

04:27

19:01

13 апрель, пайшанба

04:25

19:02

14 апрель, жума

04:23

19:03

15 апрель, шанба

04:21

19:04

16 апрель, якшанба

04:19

19:05

17 апрель, душанба

04:17

19:07

18 апрель, сешанба

04:15

19:08

19 апрель, чоршанба

04:13

19:09

сана

саҳарлик

ифторлик

20 апрель, пайшанба

04:11

19:10

21 апрель, жума

04:10

19:11

Лайлатул қадр кечаси

ЎМИ Уламолар кенгаши астрономик маълумотларга таянган ҳолда Ўзбекистонда 2023 йилда Рамазон ойининг бошланиш санасини 23 март деб эълон қилган эди. Лайлатул қадр кечаси эса 17 апрелдан 18 апрелга ўтар кечасига тўғри келади.

Лайлатул қадр кечаси адо этиладиган амаллар

Хуфтон ва бомдод намозларини жамоат билан ўқиш тавсия этилади. Бу кечада қазо намозлар, нафл ва таҳажжуд намозларини ўқиган афзал. Қолаверса, Қуръони карим тиловати, Аллоҳни улуғлаб айтиладиган тасбеҳ, истиғфор ва зикрлар, пайғамбар Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга бағишлаб саловат ва дурудлар айтиш савоблиги айтилади.

Рамазон ойи ҳақида

Рамазон ойи мусулмонлар учун муқаддас ой бўлиб, унинг давомида барча мўминлар кўпроқ таровиҳ ва тиловат қилишлари, Қуръон хатм қилиши фарз бўлади.
Ҳадисларда айтилишига кўра, Рамазон ойи гуноҳлар кечирилади, ҳатто душманларга ҳам раҳм-шафқат кўрсатилади, ҳатто гуноҳкорлар ҳам дўзахдан озод қилинади.
Мусулмонлар учун Рамазон ойи ўзаро бирдамлик, меҳрибонлик, бир-бирининг хато ва камчиликларини кечирадиган ойдир.
Рамазонда мусулмонлар кўпроқ хайрли ишлар қилиши ва бу йўлда бирлашиши, бир-бирини қўллаши узоқ йиллардан бери яхши анъанага айланган.
Рамазон - тенглик ойи бўлиб, бу ойда қариялар зиёрат қилинади, беморлардан хабар олинади, муҳтожларга ёрдам берилади, мусибатзада инсонлардан кўнгил сўралади ва етимлар овутилиб, юпатилади.
Рамазон ойининг охирги ўн кунлигининг тоқ кечаларидан бирида Қадр кечаси бор.
“Агар сиз бу муборак кечани тоат ва ибодатда ўтказсангиз, гўё сиз бу тоат-ибодатни саксон уч йилдан кўпроқ вақт давомида тинмай бажараётгандек бўласиз”, - дейилган ҳадисларда.

Рўзада тўғри овқатланиш қоидалари

Рамазон ойида тўғри овқатланиш муҳим аҳамиятга эга. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Рамазонда соғлом овқатланиш ва ошқозон ичак тизими саломатлигини сақлаш учун қатор тавсияларни берди.
1. Таомланишни хурмодан бошланг.
Хурмо — бу рўза пайтида кун давомида энергия билан таъминлайдиган углеводларнинг манбаи ҳисобланади. Хурмо меваси толалари овқат ҳазм қилиш трактини ишлашини тартибга солади. Бундан ташқари, хурмо магний ва калийга бой.
2. Кўп миқдорда сув ичинг
Айниқса иссиқ ҳавода танангизни сув билан таъминлаш учун етарли миқдорда сув ичиш жуда муҳимдир. Кун давомида чанқамаслик учун оғиз очилгандан кейин ва саҳарликдан олдин етарлича сув ичинг. Овқатланиш учун рухсат берилганда 8 стакан сув ичишга ҳаракат қилинг.
3. Чанқатадиган овқатлар ва маҳсулотлардан сақланинг
Тузли овқатлар, консервалар, тузланган бодринглар, балиқлардан сақланинг. Бундан ташқари, зираворларга бой овқатлардан сақланинг, чунки улар сизда чанқоқ ҳиссини чақиради. Кўпроқ мева ва сабзавотларни истеъмол қилинг, улар организмнинг сув захираларини янгилайди ва тўлдиради.
4. Секин, шошмасдан ифторлик қилинг
Узоқ муддатли очликдан сўнг, танага катта миқдордаги озиқ-овқат тушиши – стрессдир. Мўътадил бўлишга ҳаракат қилинг, ифторни хурмо, сув билан бошланг, кейин шўрва, салат ейишингиз мумкин. Бир мунча вақт ўтгач, асосий таомга ўтинг. Ортиқча овқатланиш овқат ҳазм қилишда муаммолар ва ошқозон оғриғига сабаб бўлиши мумкин.
Ифторни илиқ шўрва билан бошлаш рўза тутгандан кейин энг яхши овқат бўлиб, организмнинг озуқавий моддаларини тўлдиради ва танани оғирроқ овқатлар учун тайёрлайди.
5. Таомингизда барча керакли нутриентлар мавжудлигига ишонч ҳосил қилинг
Ифторда оқсиллар, сабзавотлар, ёрмалар, мевалар ва фойдали ёғлар каби овқатлар бўлиши керак.
6. Соғлом овқатларни танланг
Рационингизда дон, ёрмалар, товуқ гўшти, ёғсиз гўшт, балиқ, зайтун мойи ва мевалар бўлиши керак. Қовурилган, шўр ва ёғли овқатлардан сақланинг. Гўшт, дуккаклилар, тухум ва сут маҳсулотлари оқсилга бой. Ушбу озиқ-овқат маҳсулотларидан камида биттасини ҳар куни истеъмол қилишингиз керак.
7. Ширинликлардан сақланинг
Ифтордан кейинги ширинликлар қоринда газ тўпланишига сабаб бўлади ва овқат ҳазм қилишни бузади. Бундан ташқари, у қондаги глюкоза миқдорини оширади, бу эса ширинликларга бўлган эҳтиёжни янада оширади. Шунинг учун ифторликдан 2–3 соатдан кейин ширинликларни истеъмол қилиш тавсия этилади. Ширинликларни фойдалироқ маҳсулотларга: хурмо, қуруқ мевалар, ширин мевалар билан алмаштириш керак.
8. Қаҳва (кофе) ичишдан тийилинг
Рамазон ойида бош оғриғи ва уйқусизликка йўл қўймаслик учун қаҳва ичишни камайтиришга ҳаракат қилинг.
9. Ифторлик ва саҳарлик орасида енгил тамадди қилиб олиш
Асосий овқатланишни уч қисмга бўлиш ва ифторлик ва саҳарлик орасида енгил тамадди қилиб олиш тавсия қилинади. Учдан бир қисми мураккаб углеводлар, учдан бири ёғсиз гўшт ёки балиқ, қолганлари эса сабзавот бўлиши керак. Бу соғлом мувозанатли овқатланиш бўлади.
Янгиликлар лентаси
0