Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 27 мартнинг асосий хабарлари

© AP Photo / LibkosВид города Артемовска. Архивное фото
Вид города Артемовска. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.03.2023
Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучлари махсус операция мақсадларига мувофиқ Украина армияси, миллатчи батальонлари, хорижий ёлланма аскарлар гуруҳлари ҳамда ҳарбий техникасини йўқ қилишда давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлиги баёноти:

Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи Харков вилоятининг Двуречная, Цинковка, Кисловка, ЛХРнинг Новоселовскоэ ва Стелмахивка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 65 нафар ҳарбий хизматчиси, иккита автомашинаси, Полшада ишлаб чиқарилган "Кrab" ўзиюрар артиллерия мосламаси, "Акация" ўзиюрар гаубицаси ва битта Д-30 гаубицасини йўқ қилди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлар гуруҳи ЛХРнинг Невское ва ДХРнинг Ямполовка ва Григоровка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 85 дан ортиқ ҳарбийлар, иккита зирҳли жанговар машина ва Д-30 гаубицасини йўқ қилди.
Донецк йўналишида "Жануб" қўшинлар гуруҳи бўлинмалари фаол ҳаво ҳужумлари ва артиллерия зарбалари давомида душманнинг 400 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари ва ёлланма аскарлари, 4 та зирҳли техникаси, 10та автомобили, тўртта пикапи, "Град" ракета тизими ва битта Д-20 гаубицаси йўқ қилинди.
Жанубий-Донецк ва Запороже йўналишларида "Шарқ" қўшинлар гуруҳи зарбалари ДХРнинг Владимировка, Новопол, Запороже вилоятининг Малая Токмачка ва Шербаки аҳоли пунктлари ҳудудларида жойлашган УҚК кучларининг 40 нафарини ҳарбий хизматчиси, иккита юк машинаси ва Д-20 гаубицасини ташкил этди.
Херсон йўналишида бир суткада 30 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, иккита автомашина ва битта "Гвоздика" ўзиюрар гаубицаси йўқ қилинди.
Армия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси кун давомида 107 та ҳудудда жойлашган УҚКнинг 93 та артиллерия расчетини ўқ отиш позицияларида, ишчи кучи ва техникаси билан йўқ қилди. Шунингдек, Харков вилоятининг Берестовое қишлоғи ҳудудида 103-ҳудудий мудофаа бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Украина Ҳарбий-ҳаво кучларининг Ми-8 вертолёти Запороже вилояти Темировка қишлоғи ҳудудида ҳаво мудофааси ёрдамида уриб туширилди.
Бундан ташқари, Украинанинг ўн учта учувчисиз учиш аппарати ЛХРнинг Кременная, Рубежное, Голиково, ДХРнинг Марйинка, Олгинка ва Новйи Свет аҳоли пунктлари ҳудудларида йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 404 та самолёт, 226 та вертолёт, 3600 та учувчисиз учиш аппарати, 414 та зенит-ракета мажмуаси, 8 421 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалари, 1 074 та кўп сонли ракета тизимларининг 1074 та жанговар техникаси, 4447та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 9146 дона махсус ҳарбий машиналаридан маҳрум бўлди.
Янгиликлар лентаси
0