Путин Си Цзиньпин билан музокараларда асосий урғу нимага қаратилганини айтди

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишВстреча президента РФ В. Путина и председателя КНР Си Цзиньпина
Встреча президента РФ В. Путина и председателя КНР Си Цзиньпина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.03.2023
Oбуна бўлиш
Хитой раҳбари Си Цзиньпин 20-22 март кунлари давлат ташрифи билан Россияда бўлди.
ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан музокараларда асосий урғу иқтисодиётга қаратилди, деди Россия президенти Владимир Путин.
“Бу тўрт соат давомида биз барча жабҳаларда, биринчи навбатда, иқтисодий соҳа ҳақида гаплашдик ва асосий урғу шунга қаратилди”, — деди Путин “Россия 24” телеканалига берган интервьюсида.
Хитой раҳбари Си Цзиньпин 20-22 март кунлари давлат ташрифи билан Россияда бўлди, бу унинг учинчи муддатга давлат раҳбари лавозимига қайта сайланганидан сўнг хорижга илк сафари бўлди. 20 март куни Хитой Халқ Республикаси раиси Россия президенти Владимир Путин билан норасмий учрашув ўтказди, 21 март куни эса делегациялар иштирокида Россия-Хитой музокаралари бўлиб ўтди.
Ташриф доирасида 2030 йилгача Россия-Хитой иқтисодий ҳамкорлигининг асосий йўналишларини ривожлантириш режаси бўйича қўшма баёнот имзоланди.
Янгиликлар лентаси
0