Тожикистонда зилзиладан кўрилган зарарлар ҳисобланди

© Depositphotos.com / Vchalup2Детектор лжи или сейсмограф для обнаружения землетрясений
Детектор лжи или сейсмограф для обнаружения землетрясений - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2023
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, ҳозирда етказилган зарар миқдори республика комиссияси томонидан ҳисоблаб чиқилмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Тожикистонда содир бўлган зилзила оқибатида Рашт, Нуробод ва Сангвор туманларида 40 та бинога зарар етган. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон ёзмоқда.
Таъкидланишича, кетма-кет силкинишлар оқибатида Рашт туманининг қатор қишлоқларидаги 27 та турар-жой биноларида деворларда ёриқлар борлиги аниқланган.
Шунингдек, Нуробод тумани Тегирми қишлоғида 2 та турар-жой биносига жиддий шикаст етган, яна 10 та бино қисман зарар кўрган, мактаб ва туман ҳокимлиги бинолари ҳам зарар кўрган.
Сангвор туманидаги Фаркинг қишлоғида бир хонадон қисман шикастланган.Таъкидланишича, ҳозирда етказилган зарар миқдори республика комиссияси томонидан ҳисоблаб чиқилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 23 мартга ўтар кечаси Тожикистонда қатор зилзилалар кузатилди. Зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди.
Янгиликлар лентаси
0