Бугун қандай об-ҳаво кузатилади?

© Sputnik / Евгения Новоженина / Медиабанкка ўтишТеплая погода
Теплая погода  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2023
Oбуна бўлиш
Прогнозларга кўра, фақат фақат тоғли ҳудудларнинг айрим жойларида ёмғир ёғиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Бугун республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат тоғли ҳудудларнинг айрим жойларида ёмғир ёғиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Прогнозларга кўра, Тошкент шаҳрида ҳарорат кечаси +8-10 даража илиқ, кундузи +22-24 даража бўлади.
Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилоятида ҳарорат кечаси +2-7 даража, кундузи +20-25 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳарорат кечаси +9-14 даража, кундузи +22-27 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳарорат кечаси +7-12 даража, кундузи +20-25 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ҳарорат кечаси +10-15 даража, кундузи +22-27 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона қилоятларида ҳарорат кечаси +5-10 даража, кундузи +20-25 даража бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, баланд тоғ ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2-7 даража илиқ, кундузи +13-18 даража илиқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0