Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +29 даражагача кўтарилади

© Sputnik / Sergey Pyatakov / Медиабанкка ўтишДевушка в жаркую погоду в Александровском саду в Москве
Девушка в жаркую погоду в Александровском саду в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2023
Oбуна бўлиш
Прогнозларга кўра, дам олиш кунлари республиканинг шимол, жануб ва чўл ҳудудларида ҳарорат +29 даражани ташкил этади.
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Шанба ва якшанба кунлари республика ҳудуди бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат +29 даражагача кўтарилади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Прогнозларга кўра, дам олиш кунлари мамлакатда кундузги ҳаво ҳарорати 25 даражагача кўтарилади. Шимол, жануб ва чўл ҳудудларида +27+29 даражани ташкил этади.
Республиканинг тоғли ҳудудларининг айрим жойларида 24-26 март кунлари ёмғир ёғиши, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.
Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради. Кучсиз шамол эсади. Ҳарорат кечаси +8+10 даража, кундузи +22+25 даража бўлади.
Янгиликлар лентаси
0