Бугун қатор ҳудудларда чанг тўзони кузатилади

© SputnikПыльная буря в Узбекистане
Пыльная буря в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2023
Oбуна бўлиш
Қорақалпоғистон рeспубликаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкeнт, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида шамол тезлиги кучайиб, чанг тўзонлар кузатилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Бугун республиканинг қатор ҳудудларида чанг тўзони кузатилиши мумкин, дея хабар берди Ўзгидромет.
Тошкент шаҳрида ҳарорат кечаси +8-10 даража, кундузи +22-24 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилоятида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим ҳудудларда эса чанг тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2-7 даража, кундузи +20-25 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим ҳудудларда чанг тўзони бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7-12 даража, кундузи +22-27 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳам шамол чанг тўзони билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5-10 даража, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг айрим ҳудудларида чанг тўзони кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7-12 даража, кундузи +23-28 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳарорат +5-10 даража илиқ, кундузи +20-25 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баланд тоғ ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2-7 даража, кундузи +10-15 даража илиқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0