Бугун республиканинг айрим ҳудудларида қум бўронлари кузатилиши мумкин

© Sputnik/Рамиз БахтияровАральское море.
Аральское море. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2023
Oбуна бўлиш
Прогнозларга кўра, баъзи ҳудудларда шамолнинг тезлиги қум бўронлари билан секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Бугун республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Прогнозларга кўра, Тошкентда ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат кечаси +8-10, кундузи +22-24 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг айрим жойларида шамолнинг тезлиги қум бўронлари билан секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси +2-7, кундузи +17-22 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам қум бўронлари кузатилиши мумкин. Кечаси +7-12, кундузи +22-27 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кечаси +5-10, кундузи +20-25 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди, фақат Сурхондарё вилоятининг баъзи жойларида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7-12, кундузи +23-28 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳарорат кечаси +5-10, кундузи +17-22 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баланд тоғли туманларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), момақалдироқ бўлади.
Тошкент ва Наманган вилоятларининг 2000 метрдан баланд тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор. Ҳарорат кечаси +2-7, кундузи +10-15 даража илиқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0