Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 23 мартнинг асосий хабарлари

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишЗащитники Отечества
Защитники Отечества - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2023
Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучлари махсус операция мақсадларига мувофиқ Украина армияси, миллатчи батальонлари, хорижий ёлланма аскарлар гуруҳлари ҳамда ҳарбий техникасини йўқ қилишда давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:

Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи ЛХРнинг Артемовка ҳамда Харков вилоятининг Двуречная ва Берестовое аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 70 нафар ҳарбий хизматчиси, БМП, иккита пикап, "Град" реактив тизими жанговар машинаси ва АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизимини ташкил қилди.
Красный Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлар гуруҳи ЛХРнинг Червоная Диброва, ДХРнинг Ямполовка ва Терни аҳоли пунктларии ҳудудида душманнинг 80 дан ортиқ ҳарбийлари, иккита зирҳли техникаси, учта пикапи ва Д-30 гаубицасини йўқ қилди.
Донецк йўналишида "Жануб" кучлар гуруҳи бўлинмалари ва артиллериясининг фаол ҳаракати натижасида 250 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчи, олтита танк, бешта зирҳли жанговар машина, еттита техника ва Д-20 гаубицаси йўқ қилинди.
Ласточкино аҳоли пункти яқинида УҚКнинг 53-механизациялашган бригадаси ўқ-дори омбори йўқ қилинди.
Жанубий Донецк ва Запорожье йўналишларида "Восток" қўшинлари гуруҳи ДХРнинг Угледар ва Новомихайловка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучлари бўлинмаларига зарба берди. Душманнинг ушбу йўналишларда умумий йўқотишлари 50 нафар украиналик ҳарбий хизматчи, битта пикап, учта енгил автомобиль, шунингдек, Д-20 ва Д-30 гаубицаларини ташкил этди.
Херсон йўналишида кунига 15 тагача украиналик ҳарбий хизматчи ва бешта техника ёнғин ҳужуми натижасида йўқ қилинди.
Авиация, ракета кучлари ва артиллерия бир суткада Украина Қуролли Кучларининг 114 та ҳудудда жойлашган 76 та артиллерия бўлинмаларини йўқ қилди.
Запороже вилояти Зализничное қишлоғи яқинида Украина Қуролли кучларининг 65-механизациялашган бригадасининг ёқилғи-мойлаш материаллари омбори йўқ қилинди.
Россия Аэрокосмик кучларининг қирувчи самолёти Харков вилояти Богуславка қишлоғи яқинида Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-24 самолётини уриб туширди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ўтган сутка давомида АҚШда ишлаб чиқарилган HIMARS реактив тизимининг бешта ракетасини тутиб олди.
Бундан ташқари, Луганск Халқ Республикасининг Залиман, Креминная, Донетск Халқ Республикасининг Владимировка, Василевка, Павловка, Харков вилоятининг Берестовое, Лозовая ва Херсон вилоятининг Алешки аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуроли кучларнинг 16та учувчисиз аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 404 та самолёт, 224 та вертолёт, 3 544 та учувчисиз учиш аппарати, 414 та зенит-ракета мажмуаси, 8 384 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар, 1 071 та кўп сонли ракета тизимларининг жанговар техникаси, 4415 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 9073 дона махсус ҳарбий машиналаридан маҳрум бўлди.
Янгиликлар лентаси
0