Жаҳон уруши “Москва–23” конференцияси билан тугайди

© Sputnik / Павел Быркин / Медиабанкка ўтишВстреча президента РФ В. Путина и председателя КНР Си Цзиньпина
Встреча президента РФ В. Путина и председателя КНР Си Цзиньпина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2023
Oбуна бўлиш
Куни кеча шу йилнинг асосий дипломатик воқеаси – Си Цзиньпиннинг Владимир Путин билан уч кунлик учрашуви ниҳоясига етди. Бугун кўпчиллик ташрифнинг эҳтимолий натижалари ҳақида мулоҳаза қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 мар - Sputnik Хитой ва Россия раҳбарлари нималарга келишиб олгани тафсилотлари аллақачон фаол тарзда муҳокама қилинмоқда. Ушбу мулоҳазалар анча узоқ давом этади, қолаверса, фақатгина Москва ва Пекинда эмас. Аммо, бугун, тасаввур қилинганидек, ташрифнинг эҳтимолий натижалари – мулоҳаза учун энг қизиқарли мавзу.
Энг машҳур евроосиёликлардан бири — Лев Николаевич Гумилёв — Россия илм-фанига “иродаси катта инсонлар” (“люди длинной воли”) тушунчасини олиб кирган. Аслида бу тушунча ўз уйини, оиласини тарк этиб ва алоҳида яшашга мажбур бўлган, дашту далалар бўйлаб кезиб, куч ёрдамида жон сақлашга ҳаракат қилган мўғул ёшлари атамаси бўлган. Улар ҳаётда ўз ўрнини топиш учун катта кучлар орасида моҳирона ҳаракталаниши, ҳаёт қийинчиликларини енгиб ўтишга мажбур бўлишган. Мунтазам бирлашиб бориб, кейинчалик улар улкан империяни яратган кучга айланди. Бироқ, бунинг учун улар дастлаб мавжуд турмуш тарзига қарши чиқишлари керак бўлган эди.

Қандайдир маънода, шу ҳафта Москвада “катта иродага эга инсонлар” учрашди: Россия ҳам, Хитой ҳам жаҳон ҳамжамиятини қандай ташкил қилиш кераклиги ҳақида муқобил нуқтаи назарни шакллантириб, “қоидаларга асосланган тартиб”га қарши чиқишмоқда. Бундай қадамлар, табиийки, ҳозирги “аслзодалар” – АҚШ ва унинг Европадаги иттифоқчиларига хуш келмайди.

Музокараларга халал беришга уриниш, кейин эса ушбу ташрифни янгиликлар кун тартибидан четлатиш – булар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.
Аввалига Россия президентини аслида отишмалар остидан олиб чиқилган болаларни ўғирлашда айблашади. Нима ҳам дердик, бу рус аскарларининг оммавий ҳарбий жиноятлари ҳақидаги сохта нарсаларнинг фойдасизлигини кўрсатади - ҳатто халқаро жиноий суд ҳам булғанмасликка қарор қилди. Ва умуман олганда, Югославия, Ироқ, Ливия, Суриядаги (рўйхат давом эттириш мумкин) уруш меъморларининг гарданига кимнидир инсонийлик етишмаслигида айблаш тушмаган. Россия болаларни қутқармоқчи бўлган жойда, Ғарб уларни ўлимга қолдирган бўларди.
Шундай экан, ҳатто Халқаро жиноий суднинг қарори ҳам Си Цзиньпиннинг ташрифига халал бермади. “Хайриятки” на Хитой, на Россия ва ҳатто АҚШ бу судни тан олади.

Шундан сўнг янада ғалати ишга қўл уришга қарор қилишди – Киевга Япония бош вазири Фумио Кисида эълон қилинмаган ташриф билан келди. Бир шарқ меҳмонини бошқа бири билан мувозанатлашга уриниш ишончсиз кўринади, аммо бу тушунарли: бу Пекинга унинг биқинида яна бир Америка малайи борлигини англатади.

Ва ниҳоят, бу уринишларнинг якуний аккорди Буюк Британия Мудофаа вазири ўринбосари баронесса Аннабел Голдининг Украина Қуролли Кучларига кам бойитилган уранли снарядлар етказиб бериш ҳақидаги баёноти бўлди. Бу - Оқ уйнинг Москвадаги музокаралардан сўнг тинчликка чақирувларни қабул қилиб бўлмаслиги ҳақидаги сўзларига қўшимча равишда, Хитойнинг тинчлик ташаббусига амаллар билан тўғридан-тўғри жавоб. Бошқача айтганда, Ғарб уруш истаётганини очиқ тан олди.
Аммо энг кулгули вазият Киев ҳукуматининг Си Цзиньпинга телефон қилишга уринишлари бўлди. Афтидан, Зеленскийнинг офисида ўтириб фақат телефон гудокларини эшитишгандек – ҳаттоки, вашингтонлик хўжайинларига нимадир қилиб таъсир кўрсатишлари учун шикоят қилишди. Лекин ҳозирча – натижасиз.
Буларнинг барчаси Хитой раҳбари тўғри таърифлаб ўтган учрашувга тўсқинлик қилмади: “Энди 100 йил давомида содир бўлмаган ўзгаришлар бор. Биз бирга бўлсак, бу ўзгаришларни бошқарамиз”.

“Москва-23” — аслида дунёнинг можародан кейинги тузилишининг контурларини белгилаб берувчи янги Теҳрон конференциясидир. Ва бунда гап Киев режимига қарши кураш ҳақида эмас, балки Ғарб билан анча муҳим қарама-қаршилик борасида. Ҳа, келажакда иштирокчилар рўйхатини кенгайтириш керак бўлади. Ҳа, ғалаба сари ҳали кўп йўл бор, чунки Украина билан ҳаммаси тугамаслиги мумкин. АҚШ ва унинг иттифоқчилари қасос олишга ҳаракат қилишлари эҳтимоли юқори: дунё бўйлаб кўплаб потенциал можаро нуқталари мавжуд. Аммо эски дунё қўриқчиларининг аниқ муаммолари аллақачон маълум - бу бутун НАТО блокининг Украинадаги Россияга қарши тура олмаётгани, иқтисодий муаммолар чуқурлашиб бораётган инқироз ва баъзи Ғарб мамлакатлари аҳолисининг ички норозилигидан далолат беради.

Ғарбнинг режалари асосида муваффақиятсизликка юз тутди: Россияни тиз чўктириши керак бўлган иқтисодий блицкриг содир бўлмади. Хитой билан ҳамкорликнинг ривожланиши буни яққол тасдиқлайди.
Эски дунё адолатсизлиги туфайли нобуд бўлмоқда. Кўп йиллар давомида Ғарб ичкарида демократик қадриятларга содиқлигини эълон қилиб, ташқарига зулмни тарқатди. Бу эркинлик ғояси савдоси эди, лекин ғоя эвазига ҳақиқий эркинлик берилиши керак эди. Бунинг ортида эса - Ғарбга керак бўлиши мумкин бўлган ҳаммаси. Бундай келишувдан қониқмаганлар НАТО бомбардимонини кутишарди.
Янги дунё учун кураш ҳамон давом этади ва бу кураш осон бўлмайди. Аммо у ташкил этилгандан кейин ҳам, агар дунё тартиби янада адолатли бўлишини истасак, нафақат кучга, балки манфаатлар мувозанатини сақлаш қобилиятига ҳам таянишимиз керак бўлади. Бу унинг барқарорлигини таъминлашнинг ягона йўли.
Аммо у бундай қийинчиликлардан қўрқмаслик учун ҳам “катта иродасига” эга.
Янгиликлар лентаси
0