Шольц АҚШга “Шимолий оқимлардаги” ҳодиса маълумотларини яширишда ёрдам бермоқда - Херш

© AP Photo / Michele TantussiКанцлер Германии Олаф Шольц
Канцлер Германии Олаф Шольц  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2023
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Германия канцлери Олаф Шольц куздан буён “Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим-2” газ қувурларидаги қўпорувчилик ҳақидаги маълумотларни яширишда ёрдам берган. Бу ҳақда америкалик публицист Сеймур Херш ўз манбаларига таянган ҳолда маълум қилди.
“Таъкидлаш жоизки, канцлер Шольц <...> афтидан, ўтган йил кузидан бери Байден (АҚШ президенти Жо Байден) маъмуриятига Болтиқ денгизидаги операция яширишда кўмаклашиб келмоқда”, - дейилади Хершнинг “Substack” платформасида чоп этилган мақоласида.
“Март бошида президент Байден Вашингтонда Германия канцлери Олаф Шольцни қабул қилди. <...> Ўшандан буён бирор бир ҳукумат томонидан чоп этилган баёнот ёки ёзма келишувлар маълум қилинмади, бироқ менга дипломатик маълумотлардан фойдаланиш имкони бўлган манба улар газ қувурларидаги фош қилиш (қўпорувчиликлар) масалаларини муҳокама қилишганини айтди”, - дея таъкидлаган америкалик журналист.
Журналист ва Пулитцер мукофоти совриндори Сеймур Херш 8 февраль куни Вашингтоннинг “Шимолий оқимлар”даги портлашларга алоқадорлиги ҳақида мақола чоп этди. Унинг сўзларига кўра, америкалик ғаввослар НАТО машғулотлари чоғида портловчи моддаларни ўрнатишган, портлатиш тўғрисидаги қарорни эса шахсан АҚШ президенти Жо Байден миллий хавфсизлик жамоаси билан тўққиз ойлик муҳокамалардан сўнг қабул қилган.
АҚШ "Шимолий оқим"ларни портлатиб ўз оёғига болта урди - америкалик журналист
Янгиликлар лентаси
0