АҚШ "Шимолий оқим"ларни портлатиб ўз оёғига болта урди - америкалик журналист

© Foto : KustbevakningenМесто утечки на газопроводе "Северный поток — 2"
Место утечки на газопроводе Северный поток — 2 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.02.2023
Oбуна бўлиш
Россия газидан маҳрум бўлган европаликлар, муқобил сифатида қайта тикланадиган энергия манбаларини излашга мажбур бўлмоқда. Бу соҳада эса Хитой пешқадам.
ТОШКЕНТ, 15 фев - Sputnik. АҚШ Россиянинг “Шимолий оқим” газ қувурини портлатиб, ўз оёғига ўзи болта урди, - деди америкалик журналист Сеймур Херш, РИА Новости хабарига асосан.
Пулицер мукофоти лауреати, аввалроқ ўзининг суриштирув мақоласини чоп этган эди. Унда журналист АҚШ маъмурияти ва Норвегия ҳукуматини Россиянинг Европа мамлакатларига газ етказиб берувчи қувурларига диверсия уюштиришда айблаган эди.
"Ҳа, биз ўзимизни оёғимизга қарата ўқ узяпмиз. Ҳа, бу тушуниб бўлмайдиган аҳмоқлик. Ҳа, бу жиноят. Менимча, Оқ уйда, ақл бовар қилмас даражадаги аҳмоқлик бор", деган Ҳерш Radio War Nerd нашрига берган интервьюсида.
Унинг тушунтиришича, Россия газидан маҳрум бўлган европаликлар, муқобил сифатида қайта тикланадиган энергия манбаларини излашга мажбур бўлмоқда. Бу соҳада эса Хитой пешқадам.
Херш узоқ давом этган, деярли бир соатлик интервьюсида президент Жо Байден Украинадаги можародан манфаатдор эканлигини айган.
“Мендан президентлар нега урушни хоҳлашларини сўраманг. Менинг ўйлашимча, бу рейтингга яхши таъсир кўрсатади. Мен билмайман, лекин Байден русларга Россияга қарши тура олишимизни кўрсатиш учун катта пул тиккан”, дейди у.
Хершнинг ўз блогида жойлаштирган суриштируви Американинг етакчи оммавий ахборот воситалари томонидан деярли бефарқ қолдирилди ва АҚШ расмийлари ўтган йилги денгиз тубидаги портлашларга ҳеч қандай адлоқаси йўқлигини такрорлашмоқда.
Янгиликлар лентаси
0