Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 22 мартнинг асосий хабарлари

© AP Photo / Roman ChopВид города Артемовска 15 марта 2023 года.
Вид города Артемовска 15 марта 2023 года. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2023
Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучлари махсус операция мақсадларига мувофиқ Украина армияси, миллатчи батальонлари, хорижий ёлланма аскарлар гуруҳлари ҳамда ҳарбий техникасини йўқ қилишда давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:

Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи Харков вилоятининг Двуречная, Цинковка, Олшана ва Котляровка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 50 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари, иккита зирҳли жанговар машинаси, иккита автомашинаси ва 2С3 "Акация" ўзиюрар гаубицаси йўқ қилинди.
Харков вилояти Кисловка қишлоғи яқинида 103-ҳудудий мудофаа бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлар гуруҳи ЛХРнинг Червоная Диброва, Плосчанка аҳоли пунктлари ҳудудларида жойлашган УҚКнинг 90 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари, иккита зирҳли жанговар машинаси, учта пикапи, "Гвоздика" ўзиюрар гаубицаси, шунингдек, Д-30 гаубицасини йўқ қилди.
Донецк йўналишида "Жануб" кучлар гуруҳи ўтган сутка давомида фаол операциялари давомида 300дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчилар, учта зирҳли жанговар машина, учта автомашина, "Акация" ўзиюрар артиллерия қурилмаси, шунингдек Д-20 гаубицаси йўқ қилинди.
Жанубий Донецк ва Запорожье йўналишларида "Шарқ" қўшинлари гуруҳи ДХРнинг Угледар, Запорожье вилоятининг Зализничное, Малая Токмачка, Малые Щербаки аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг 40 нафар ҳарбий хизматчиси, учта техникаси, шунингдек, АҚШда ишлаб чиқарилган битта М777 артиллерия тизимини йўқ
қилишди.
Запороже вилояти Зализничное қишлоғи яқинида 102-ҳудудий мудофаа бригадасининг ҳарбий техникаси учун ёқилғи омбори вайрон қилинган.
Херсон йўналишида душманнинг 20 нафаргача ҳарбий хизматчи, иккита автомашина ва "Гвоздика" ўзиюрар гаубицаси йўқ қилинди.
Авиация, ракета кучлари ва артиллерияси бир суткада УҚКнинг 112 та ҳудудда жойлашган 83-та бўлинмаларини ишчи кучи ва техникасига зарба берди.
Одесса шаҳри яқинидаги Школний аэродроми ҳудудида УҚКнинг қурол-яроғ ва ҳарбий техникаси сақланаётган иккита омбори йўқ қилинди.
Россия Аэрокосмик кучларининг қирувчи самолётлари Харков вилоятининг Малые Кринки қишлоғи яқинида Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг Ми-8 вертолётини уриб туширди.
Ҳаво ҳужумидан мудофа тизимлари кун давомида ЛХРНинг Кривошеевка, Николаевка, Рубежное, Кременная, ДХРнинг Пески, Новоандреевка, Василевка, Степовое, Новопокровка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 26 та учувчисиз аппаратини йўқ қилнди. Запорожье вилояти, Херсон вилоятининг Голая Пристань ва Кринки аҳоли пунктлари ҳудудида учта ҲИМАРС ракетаси уриб туширилган.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 403та самолёт, 224 та вертолёт, 3 528 та учувчисиз учиш аппарати, 414 та зенит-ракета мажмуаси, 8 370 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар, 1 070 та кўп сонли ракета тизимларининг жанговар техникаси, 4410 дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 9052 дона махсус ҳарбий машиналар.
Янгиликлар лентаси
0