Махсус операция: 21 мартнинг асосий воқеалари
20:01 21.03.2023 (янгиланди: 18:44 05.04.2023)
© Sputnik / Алексей Майшев
/ Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучлари махсус операция мақсадларига мувофиқ Украина армияси, миллатчи батальонлари, хорижий ёлланма аскарлар гуруҳлари ҳамда ҳарбий техникасини йўқ қилишда давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқелари.
Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:
Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳининг Харков вилояти Двуречная, Тимковка, Луганск Халқ Республикасининг Новоселовское ва Стелмаховка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 80 нафаргача ҳарбий хизматчилари, учта зирҳли жанговар машинаси ва Д-20 гаубицасини йўқ қилди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлар гуруҳининг ЛХРнинг Невское, ДХРнинг Ямполовка ва Григоровка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 95 нафар ҳарбий хизматчиси, иккита зирҳли жанговар техникаси, шунингдек, Д-20 ва Д-30 гаубицаларини йўқ қилди.
Донецк йўналишида "Жануб" кучлар гуруҳи душманнинг 160 нафар ҳарбий хизматчиси, учта зирҳли жанговар машинаси, тўртта автомашина ва бир Д-20 гаубицасини йўқ қилди.
Жанубий Донецк ва Запорожье йўналишларида "Шарқ" қўшинлар гуруҳи ДХРнинг Угледар, Новомихайловка ва Запорожье вилоятининг Преображенка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 30 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари, иккита пикапи ва Д-30 гаубицасини йўқ қилди.
Херсон йўналишида бир суткада 40 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчи, учта автомашина, иккита "Акация" ўзиюрар гаубицаси, шунингдек, АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими йўқ қилинди.
Россия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси кун давомида Украина Қуролли Кучларининг 107 ҳудудда жойлашган 95 та артиллерия бўлинмалари ишчи кучи ва техникасига зарба берди.
Ундан ташқари, ДХРнинг Шандриголово, Запорожье вилоятидаги Орехов ва Херсон вилоятидаги Белозерка аҳоли пунктлари ҳудудларида учта АN/ТPQ-37 артиллерияга қарши радиолокацион станциялари йўқ қилинди.
Россия Аэрокосмик кучларининг қирувчи самолёти ДХРнинг Никаноровка қишлоғи яқинидаги ҳаво жангида Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-25 самолётини уриб туширди.
Ҳаво Мудофаа тизимлари кун давомида Харков вилоятининг Токаревка, ЛХРнинг Краснореченское, Червоноповка, Нововодяное, Кременная, Плосчанка, Воеводовка, Рубежное, Баранниковка, ДХРнинг Зеленый Гай, Урожайное, Благодатное, Владимировка, Евгеновка, Старомлиновка, Запорожье вилоятининг Уляновка ва Пологи, Херсон вилоятининг Новая Збурьевка ва Крынки аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 31та учувчисиз аппарати уриб туширилди.
Ундан ташқари АҚШда ишлаб чиқилган HIMARS реактив тизимининг 3та ракетаси тутиб олинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 403 та самолёт, 223 та вертолёт, 3 502 та учувчисиз учиш аппарати, 414 та зенит-ракета комплекси, 8 363 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар, 1 070 та кўп сонли ракета тизимлари жанговар техникаси, 4403 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 9039 дона махсус ҳарбий машиналаридан маҳрум бўлди.