Путин ва Си норасмий учрашуви — видео

Oбуна бўлиш
Ушбу ташриф Хитой раиси Си Цизиньпин март ойида қайта сайланганидан сўнг амалга оширилган биринчи хорижий ташриф бўлди.
ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Бир неча дақиқа олдин Кремлда Россия президенти Владимир Путин ва Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг норасмий учрашуви бўлиб ўтди.

Путиннинг асосий баёнотлари:

Ҳурматли жаноб раис, қимматли дўстим, Россияга, Москвага хуш келибсиз, деб меҳмонни кутиб олди Россия президенти.
Москва Пекиннинг Украинадаги вазиятни тартибга солиш режасини диққат билан ўқиб чиқди ва уни муҳокама қилиш учун вақт бўлади. Россия Федерацияси музокаралар учун доимо очиқ;
Хитой олдинга улкан сакрашни амалга оширди, сўнгги ўн йил ичида Россия ва Хитой ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришда муҳим қадамлар қўйилди, товар айирбошлаш икки баравардан зиёд ошди. Лекин олдинда ҳали умумий вазифалар ва мақсадлар жуда кўп;
Москва ва Пекин ўртасидаги муносабатлар кўп қутблиликни мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Россия президенти Си Цзиньпинни Хитой Халқ Республикаси раиси лавозимига қайта сайлангани билан табриклади.

Си Цзиньпиннинг баёнотлари:

Хитой раҳбари ҳам ўз навбатида, Путинни қадрдон дўст деб атади ва қўшимча қилди:
Хитой томони икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда, улар тарихий мантиққа эга;
Россия фаровонлик соҳасида сезиларли ютуқларга эришди, ишончим комилки, Россия халқи президентлик сайловларида Путинни қўллаб-қувватлайди.
Эслатиб ўтамиз Россия ва Хитой етакчилари учрашувнинг асосий, расмий қисми эртага 21 март куни бўлиб ўтади. Бугун давлат раҳбарларининг норасмий учрашуви ва кечги овқат режалаштирилган.
Маълумот учун, ушбу ташриф Хитой раиси Си Цизиньпин март ойида қайта сайланганидан сўнг амалга оширилган биринчи хорижий ташриф бўлди. Хитой етакчисининг айтишига кўра, бундан 10 йил олдин у илк бор олий лавозимга сайланганида ҳам ўзининг биринчи ташрифини айнан Москвага амалга оширган ва Владимир Путин билан учрашган. Ўтган давр мобайнида Россия - Хитой муносабатлари илдам ривожланган ва бунга икки давлат раҳбарлари орасидаги илиқ дўстона муносабатлар ҳам сабаб бўлган.
Янгиликлар лентаси
0