https://sputniknews.uz/20230320/putin-rossiya-va-xitoy-munosabatlari-haqida-maqola-yozdi---asosiy-fikrlar-33069901.html
Путин Россия ва Хитой муносабатлари ҳақида мақола ёзди - асосий фикрлар
Путин Россия ва Хитой муносабатлари ҳақида мақола ёзди - асосий фикрлар
Sputnik Ўзбекистон
Владимир Путин Россия ва Хитой алоқалари ҳақида “Жэньмин жибао” газетаси учун мақола ёзди 20.03.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-03-20T18:22+0500
2023-03-20T18:22+0500
2023-03-20T18:22+0500
россия
владимир путин
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/15/30944481_0:0:3197:1799_1920x0_80_0_0_5ca9ae27e11c803902f81efa78b270d5.jpg
ТОШКЕНТ, 20 мар – Sputnik Президент Владимир Путин Хитой раиси Си Цзиньпиннинг давлат ташрифи арафасида “Жэньминь жибао” газетасига “Россия ва Хитой – келажакка юз тутган ҳамкорлик” номли мақола ёзди.Хитой халқига мурожаатида Россия раҳбари Москва ва Пекин ўртасидаги дўстона муносабатларни қайд этиб, Россия ва Хитой тарафдори бўлган адолатли кўп қутбли дунё тартиби ҳақида таъкидлаб ўтган. Асосий баёнотлар - РИА Новости материалида.Си Цзиньпинь билан танишув ва Россия – Хитой дўстлиги ҳақида“Биз ўртоқ Си Цзиньпинь билан 2010 йилнинг март ойида танишганмиз. Уч йил ўтиб, тахминан худди шундай март кунлари биз яна Россия пойтахтида учрашдик. Ўша саммит Россия- Хитой муносабатларининг кўп йиллик шиддатини белгилаб берди”.“Ўн йил ўтди. Бу пайт давомида дунёда кўп нарса ўзгарди ва кўп ҳолларда яхши томонга эмас. Бироқ асосийси Россия – Хитойнинг мустаҳкам дўстлиги ўзгармас бўлиб қолди. Муносабатлар тарихдаги энг юқори даражасига етди ва мустаҳкамланишда давом этмоқда”.“Биз Си Цзиньпинь билан тахминан 40 марта учрашдик ва ҳар доим турли расмий форматларда ҳам, “галстуксиз” шароитда ҳам мулоқот қилиш имкониятини топдик”.Иқтисодий муносабатлар ҳақида“Бизнинг устувор йўналишларимиздан бири савдо-иқтисодий ҳамкорлик. 2022 йил охирида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми икки баравар кўпайди ва 185 миллиард долларга етди. Бу янги рекорд. Ва бизда шундай тахминлар учун асослар борки, 200 млрд га етказиш мақсади 2024 йилда эмас, балки мана шу йилнинг ўзида амалга ошади”.“Узоқ муддатли қўшма режа ва дастурлар муваффақиятли амалга оширилмоқда. “Сибир қудрати” газ қувури, муболағасиз, кўлами бўйича “аср келишуви”га айланди. Маҳаллий нефть ва кўмирни етказиб бериш ҳажми сезиларли даражада ошди”.“Россия ва Хитой том ва мажозий маънода ҳам кўприк қурмоқда. Мисол учун, ўтган йили чегарадош вилоятларимиз анчадан буён “дўстлик дарёси”га айланган Амур дарёси устидаги иккита кўприк ўтиш жойи орқали боғланди”.Кўп қутбли дунё ҳақида“АҚШнинг Россия ва Хитойни, шунингдек, Америка қоидаларига бўйсунмайдиганларни икки томонлама заифлаштириш бўйича олиб бораётган йўналиши янада кескин ва қатъий тус олмоқда. Халқаро хавфсизлик ва ҳамкорлик архитектураси демонтаж қилинмоқда. Россия. “бевосита таҳдид”, Хитой эса “стратегик рақобатчи” деб эълон қилинди.Хитойнинг Украина бўйича позицияси ҳақида“Биз Хитойнинг Украинада содир бўлаётган воқеалар билан боғлиқ вазмин муносабати, уларнинг келиб чиқиши ва ҳақиқий сабабларини тушунгани учун миннатдормиз. Биз Хитойнинг инқирозни ҳал қилишда конструктив роль ўйнашга тайёрлигини олқишлаймиз”.“Россия Украина инқирозини сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал қилишга очиқ. Бироқ 2022 йилнинг апрелида тинчлик музокараларини биз тўхтатмаган эдик. Россияга қўйилган ультиматум талаблари фақат бундай воқеликлардан яккаланганлик ва ҳозирги вазиятдан чиқиш йўлини қидиришдан манфаатдор эмасликни англатади”.Барқарорликнинг тамал тоши“Айрим кучлар умумий Евроосиё маконини мамлакатларимиз тараққиётини жиловлаш ва уларнинг манфаатларига тажовуз қилишга қаратилган "эксклюзив клублар" ва ҳарбий блоклар тармоғига бўлиб ташлашга астойдил интилмоқда. Бироқ бунга ҳеч ким эриша олмайди”.“Айнан Россия-Хитой муносабатлари бугунги кунда минтақавий ва глобал барқарорликнинг тамал тоши бўлиб хизмат қилмоқда. Улар йирик давлатлар ўртасидаги баркамол бунёдкорлик ҳамкорлигининг намунаси. Ишончим комилки, бизнинг дўстлигимиз ва шериклигимиз Россия ва Хитойнинг фаровонлиги ва фаровонлиги йўлида бундан буён ҳам ривожланиб, мустаҳкамланиб бораверади”.Си Цзиньпин: Хитой-Россия дўстлигининг янги истиқболлари сари қатъият билан
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/15/30944481_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_f97e510168ede002fb6ef9a70600ba3d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, владимир путин
Путин Россия ва Хитой муносабатлари ҳақида мақола ёзди - асосий фикрлар
Владимир Путин Россия ва Хитой алоқалари ҳақида “Жэньмин жибао” газетаси учун мақола ёзди
ТОШКЕНТ, 20 мар – Sputnik Президент Владимир Путин Хитой раиси Си Цзиньпиннинг давлат ташрифи арафасида “Жэньминь жибао” газетасига “Россия ва Хитой – келажакка юз тутган ҳамкорлик” номли мақола ёзди.
Хитой халқига мурожаатида Россия раҳбари Москва ва Пекин ўртасидаги дўстона муносабатларни қайд этиб, Россия ва Хитой тарафдори бўлган адолатли кўп қутбли дунё тартиби ҳақида таъкидлаб ўтган. Асосий баёнотлар - РИА Новости
материалида.Си Цзиньпинь билан танишув ва Россия – Хитой дўстлиги ҳақида
“Биз ўртоқ Си Цзиньпинь билан 2010 йилнинг март ойида танишганмиз. Уч йил ўтиб, тахминан худди шундай март кунлари биз яна Россия пойтахтида учрашдик. Ўша саммит Россия- Хитой муносабатларининг кўп йиллик шиддатини белгилаб берди”.
“Ўн йил ўтди. Бу пайт давомида дунёда кўп нарса ўзгарди ва кўп ҳолларда яхши томонга эмас. Бироқ асосийси Россия – Хитойнинг мустаҳкам дўстлиги ўзгармас бўлиб қолди. Муносабатлар тарихдаги энг юқори даражасига етди ва мустаҳкамланишда давом этмоқда”.
“Биз Си Цзиньпинь билан тахминан 40 марта учрашдик ва ҳар доим турли расмий форматларда ҳам, “галстуксиз” шароитда ҳам мулоқот қилиш имкониятини топдик”.
Иқтисодий муносабатлар ҳақида
“Бизнинг устувор йўналишларимиздан бири савдо-иқтисодий ҳамкорлик. 2022 йил охирида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми икки баравар кўпайди ва 185 миллиард долларга етди. Бу янги рекорд. Ва бизда шундай тахминлар учун асослар борки, 200 млрд га етказиш мақсади 2024 йилда эмас, балки мана шу йилнинг ўзида амалга ошади”.
“Узоқ муддатли қўшма режа ва дастурлар муваффақиятли амалга оширилмоқда. “Сибир қудрати” газ қувури, муболағасиз, кўлами бўйича “аср келишуви”га айланди. Маҳаллий нефть ва кўмирни етказиб бериш ҳажми сезиларли даражада ошди”.
“Россия ва Хитой том ва мажозий маънода ҳам кўприк қурмоқда. Мисол учун, ўтган йили чегарадош вилоятларимиз анчадан буён “дўстлик дарёси”га айланган Амур дарёси устидаги иккита кўприк ўтиш жойи орқали боғланди”.
“АҚШнинг Россия ва Хитойни, шунингдек, Америка қоидаларига бўйсунмайдиганларни икки томонлама заифлаштириш бўйича олиб бораётган йўналиши янада кескин ва қатъий тус олмоқда. Халқаро хавфсизлик ва ҳамкорлик архитектураси демонтаж қилинмоқда. Россия. “бевосита таҳдид”, Хитой эса “стратегик рақобатчи” деб эълон қилинди.
Хитойнинг Украина бўйича позицияси ҳақида
“Биз Хитойнинг Украинада содир бўлаётган воқеалар билан боғлиқ вазмин муносабати, уларнинг келиб чиқиши ва ҳақиқий сабабларини тушунгани учун миннатдормиз. Биз Хитойнинг инқирозни ҳал қилишда конструктив роль ўйнашга тайёрлигини олқишлаймиз”.
“Россия Украина инқирозини сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал қилишга очиқ. Бироқ 2022 йилнинг апрелида тинчлик музокараларини биз тўхтатмаган эдик. Россияга қўйилган ультиматум талаблари фақат бундай воқеликлардан яккаланганлик ва ҳозирги вазиятдан чиқиш йўлини қидиришдан манфаатдор эмасликни англатади”.
Барқарорликнинг тамал тоши
“Айрим кучлар умумий Евроосиё маконини мамлакатларимиз тараққиётини жиловлаш ва уларнинг манфаатларига тажовуз қилишга қаратилган "эксклюзив клублар" ва ҳарбий блоклар тармоғига бўлиб ташлашга астойдил интилмоқда. Бироқ бунга ҳеч ким эриша олмайди”.
“Айнан Россия-Хитой муносабатлари бугунги кунда минтақавий ва глобал барқарорликнинг тамал тоши бўлиб хизмат қилмоқда. Улар йирик давлатлар ўртасидаги баркамол бунёдкорлик ҳамкорлигининг намунаси. Ишончим комилки, бизнинг дўстлигимиз ва шериклигимиз Россия ва Хитойнинг фаровонлиги ва фаровонлиги йўлида бундан буён ҳам ривожланиб, мустаҳкамланиб бораверади”.