Путин: битим узайтирилмаган тақдирда Россия Африкага бепул дон етказиб беради

© Sputnik / Михаил Метцель / Медиабанкка ўтиш Президент РФ Владимир Путин, архивное фото
 Президент РФ Владимир Путин, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.03.2023
Oбуна бўлиш
Россия раҳбари мамлакат Россия Африканинг муҳтож мамлакатларига бепул озиқ-овқат етказиб беришга тайёрлигини билдирди.
ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Россия агар 60 кундан кейин дон битимини узайтирмаса, Африканинг муҳтож мамлакатларига бепул озиқ-овқат етказиб беради. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин “Россия-Африка кўп қутбли дунёда” анжуманида сўзлаган нутқида маълум қилди.
“Яна бир нарсани қўшимча қилишни истардим: агар 60 суткадан кейин битимни узайтирмаслик борасида қарор қабул қилсак, биз ўтган вақт давомида Африканинг ўта муҳтож мамлакатларига йўналтирилган бутун ҳажмни Россиядан бу мамлакатларга бепул етказиб беришга тайёрмиз”, - деди Россия раҳбари.
2022 йил 22 июль куни Истанбулда Россия, Украина, Туркия ва БМТ вакиллари икки ҳужжатдан иборат пакетни имзолади. Биринчи меморандум БМТнинг Россия ўғитлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жаҳон бозорларига экспорт қилиш бўйича чекловларни олиб ташлаш мажбурияти билан боғлиқ. Иккинчиси Қора денгиздаги портлардан Украина донини экспорт қилиш алгоритмини белгилайди. Ушбу пакетли битим глобал озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган. Бир неча кун илгари дон битими яна 60 кунга узайтирилгани маълум бўлди.
Москва дон бўйича келишувнинг Россияга тааллуқли қисми бажарилмаётганидан норози - Руденко
Янгиликлар лентаси
0