https://sputniknews.uz/20230314/don-bitimi-32884944.html
Дон битими 60 кунга узайтирилди – Россия ТИВ
Дон битими 60 кунга узайтирилди – Россия ТИВ
Ноябрда 120 кунга узайтирилган келишув яна 60 кунга узайтирилади.
2023-03-14T15:22+0500
2023-03-14T15:22+0500
2023-03-14T15:22+0500
дунёда
россия
бмт
украина
туркия
/html/head/meta[@name='og:title']/@content
/html/head/meta[@name='og:description']/@content
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/1a/24821592_0:114:3236:1934_1920x0_80_0_0_69f1f353c4ee9e01bf36433401cfe495.jpg
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Дон битими 60 кунга узайтирилди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушко маълум қилди.Грушконинг таъкидлашича, томонлар Россияга нисбатан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини халқаро жаҳон бозорларига етказиб бериш учун бевосита ва билвосита санкцияларни бекор қилиш бўйича берилган барча ваъдалар бажарилиши шарти билан ҳужжатнинг пакетли хусусиятини яна бир бор тасдиқлади.Дипломатнинг сўзларига кўра, Москва БМТнинг бу йўналишдаги фаолияти суръатидан қониқмаяпти.Унга кўра, келишув бўйича расмий музокаралар ҳали ҳам давом этмоқда, Россия учун асосийси эса “ўзлари томонидан олинган ваъдаларнинг тўлиқ бажарилиши”.Унинг таъкидлашича, Москва қаттиқ меҳнат қилади ва ҳамкорларини ўз мажбуриятларини бажаришга мажбур қилади.2022 йил 22 июль куни Истанбулда Россия, Украина, Туркия ва БМТ вакиллари икки ҳужжатдан иборат пакетни имзолади. Биринчи меморандум БМТнинг Россия ўғитлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жаҳон бозорларига экспорт қилиш бўйича чекловларни олиб ташлаш мажбурияти билан боғлиқ. Иккинчиси Қора денгиздаги портлардан Украина донини экспорт қилиш алгоритмини белгилайди. Ушбу пакетли битим глобал озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.Шартнома муддати ўтган йилнинг 18 ноябрида тугаган, бироқ унинг шартларига кўра, ҳеч бир томон эътирози бўлмаганда у автоматик равишда 120 кунга узайтирилиши керак бўлган.
россия
украина
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/1a/24821592_254:0:2983:2047_1920x0_80_0_0_5b23fa95bbed5dc675fd5dadcc560780.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
россия бмт украина туркия дон битими
россия бмт украина туркия дон битими
Дон битими 60 кунга узайтирилди – Россия ТИВ
Ноябрда 120 кунга узайтирилган келишув яна 60 кунга узайтирилади.
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Дон битими 60 кунга узайтирилди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушко
маълум қилди. “Кеча вазир ўринбосаримиз Сергей Вершинин баёнот билан чиқди, унга кўра шартнома ҳақиқатан ҳам узайтирилади”, — деди у.
Грушконинг таъкидлашича, томонлар Россияга нисбатан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини халқаро жаҳон бозорларига етказиб бериш учун бевосита ва билвосита санкцияларни бекор қилиш бўйича берилган барча ваъдалар бажарилиши шарти билан ҳужжатнинг пакетли хусусиятини яна бир бор тасдиқлади.
Дипломатнинг сўзларига кўра, Москва БМТнинг бу йўналишдаги фаолияти суръатидан қониқмаяпти.
Унга кўра, келишув бўйича расмий музокаралар ҳали ҳам давом этмоқда, Россия учун асосийси эса “ўзлари томонидан олинган ваъдаларнинг тўлиқ бажарилиши”.
Унинг таъкидлашича, Москва қаттиқ меҳнат қилади ва ҳамкорларини ўз мажбуриятларини бажаришга мажбур қилади.
2022 йил 22 июль куни Истанбулда Россия, Украина, Туркия ва БМТ вакиллари икки ҳужжатдан иборат пакетни имзолади. Биринчи меморандум БМТнинг Россия ўғитлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жаҳон бозорларига экспорт қилиш бўйича чекловларни олиб ташлаш мажбурияти билан боғлиқ. Иккинчиси Қора денгиздаги портлардан Украина донини экспорт қилиш алгоритмини белгилайди. Ушбу пакетли битим глобал озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.
Шартнома муддати ўтган йилнинг 18 ноябрида тугаган, бироқ унинг шартларига кўра, ҳеч бир томон эътирози бўлмаганда у автоматик равишда 120 кунга узайтирилиши
керак бўлган.