https://sputniknews.uz/20230319/putin-va-si-tszinpinning-bolajak-muzokaralari-garbni-xavotirga-solayotgani-aytildi-33047871.html
Путин ва Си Цзиньпиннинг бўлажак музокаралари Ғарбни хавотирга солаётгани айтилди
Путин ва Си Цзиньпиннинг бўлажак музокаралари Ғарбни хавотирга солаётгани айтилди
Sputnik Ўзбекистон
Натижа қандай бўлишидан қатъий назар, учрашув икки етакчи ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаши шубҳасиз, деди Митчелл.
2023-03-19T17:02+0500
2023-03-19T17:02+0500
2023-04-05T18:44+0500
дунёда
хитой
си цзинпин
владимир путин
ақш
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/10/28291058_0:0:2929:1648_1920x0_80_0_0_0f01c8c6d8fdb456e22c831f6a384c07.jpg
ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг Москвага ташрифи ва Россия президенти Владимир Путин билан учрашиши Америка Қўшма Штатлари ва унинг иттифоқчиларига қарши чиқишдир, деб ёзади “Hill” шарҳловчиси Эллен Митчелл.Унинг фикрича, Си Цзиньпин ва Владимир Путин ўртасидаги учрашувнинг энг эҳтимолий натижаларидан бири бу “икки мамлакат ҳамкорлигини жамоатчилик томонидан тасдиқлаш” бўлиб, “Ғарбнинг уларнинг ишларига ноҳақ аралашувига” қаршилик бўлади. Шунингдек, у Россия ва Хитой раҳбарларининг бўлажак музокаралари ҳақидаги хабарлар Ғарб сиёсатчиларини хавотирга солганини таъкидлади.Аввалроқ Кремль матбуот хизмати Си Цзиньпин Путиннинг таклифига биноан 2023 йил 20-22 март кунлари давлат ташрифи билан Россияга келиши ҳақида хабар берган эди. Музокараларда Москва ва Пекин ўртасидаги ҳар томонлама шериклик ва стратегик ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади.
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/10/28291058_104:0:2835:2048_1920x0_80_0_0_8713e480c83fa1c7c280de03b1f07faf.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
хитой россия си цзиньпин владимир путин
хитой россия си цзиньпин владимир путин
Путин ва Си Цзиньпиннинг бўлажак музокаралари Ғарбни хавотирга солаётгани айтилди
17:02 19.03.2023 (янгиланди: 18:44 05.04.2023) Натижа қандай бўлишидан қатъий назар, учрашув икки етакчи ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаши шубҳасиз, деди Митчелл.
ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг Москвага ташрифи ва Россия президенти Владимир Путин билан учрашиши Америка Қўшма Штатлари ва унинг иттифоқчиларига қарши чиқишдир,
деб ёзади “Hill” шарҳловчиси Эллен Митчелл.
“Си Цзиньпиннинг Москвага ташрифи ва Хитой томонининг қўллаб-қувватлаши Россия иқтисодиётига вайронкор санкциялар билан босим ўтказмоқчи бўлган АҚШ ва унинг иттифоқчиларига қарши чиқишдир”, - дейди у.
Унинг фикрича, Си Цзиньпин ва Владимир Путин ўртасидаги учрашувнинг энг эҳтимолий натижаларидан бири бу “икки мамлакат ҳамкорлигини жамоатчилик томонидан тасдиқлаш” бўлиб, “Ғарбнинг уларнинг ишларига ноҳақ аралашувига” қаршилик бўлади. Шунингдек, у Россия ва Хитой раҳбарларининг бўлажак музокаралари ҳақидаги хабарлар Ғарб сиёсатчиларини хавотирга солганини таъкидлади.
“Натижа қандай бўлишидан қатъий назар, учрашув икки етакчи ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаши шубҳасиз”, - деди Митчелл.
Аввалроқ Кремль матбуот хизмати Си Цзиньпин Путиннинг таклифига биноан 2023 йил 20-22 март кунлари давлат ташрифи билан Россияга келиши ҳақида хабар берган эди. Музокараларда Москва ва Пекин ўртасидаги ҳар томонлама шериклик ва стратегик ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади.