https://sputniknews.uz/20230318/saratonga-qarshi-arzonroq-dorilar-yaratishning-samarali-yoli-topildi-33010102.html
Саратонга қарши арзонроқ дорилар яратишнинг самарали йўли топилди
Саратонга қарши арзонроқ дорилар яратишнинг самарали йўли топилди
Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Миср олимлари касалликни тезроқ ва арзонроқ даволаш имконини берувчи дориларни яратиш йўлини топишди. 18.03.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-03-18T13:25+0500
2023-03-18T13:25+0500
2023-04-05T18:44+0500
дунёда
миср
саратон
олимлар
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/10/21813592_0:99:1880:1157_1920x0_80_0_0_c597b09377e2920a98e107779f1e878b.jpg
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Россия ва Миср олимлари ўзаро ҳамкорликда саратон касаллигига қарши дори воситаларини яратиш жараёнини осонлаштириш ва тезлаштириш йўлини топди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.Бунинг учун икки ёндашув — молекуляр моделлаштириш ҳамда ҳужайраларни ўстириш усуллари умумлаштирилди.Чунки ҳозиргача маълум усулда онкологик хасталикларга қарши самарали препарат яратиш учун полимер нанозаррачаларини олишга қаратилган оптимал бирикма ва технологияни танлаш керак.Негаки, ушбу ўта митти зарралар дориларнинг саратон ўсимтасига тезроқ ва яхшироқ етиб боришига ёрдам беради. Аммо бу усул узоқ вақт талаб этишидан ташқари, жуда қимматга тушади.Шу маънода, икки ёндашув комбинацияси дори воситалари хусусиятлари ва таъсирини эксперементдан аввал тахмин қилиш имконини беради. Шу тариқа оптимал таркиб шакллантирилиб, самарасиз деб баҳоланган бирикмалар ундан чиқариб ташланади. Бу эса касалликни тезроқ ва арзонроқ даволаш имконини берувчи дориларни яратишга хизмат қилади.Якунда полимер нанозарралари таркибидаги янги ҳосилалар саратон касаллигини даволашда юқори натижа бериши маълум бўлди.Мавзуга оид:
миср
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/10/21813592_104:0:1777:1255_1920x0_80_0_0_c74bed03b78405112012a85fb56c1d20.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, миср, саратон, олимлар, россия
дунёда, миср, саратон, олимлар, россия
Саратонга қарши арзонроқ дорилар яратишнинг самарали йўли топилди
13:25 18.03.2023 (янгиланди: 18:44 05.04.2023) Россия ва Миср олимлари касалликни тезроқ ва арзонроқ даволаш имконини берувчи дориларни яратиш йўлини топишди.
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Россия ва Миср олимлари ўзаро ҳамкорликда саратон касаллигига қарши дори воситаларини яратиш жараёнини осонлаштириш ва тезлаштириш йўлини топди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги
хабар берди. Бунинг учун икки ёндашув — молекуляр моделлаштириш ҳамда ҳужайраларни ўстириш усуллари умумлаштирилди.
Чунки ҳозиргача маълум усулда онкологик хасталикларга қарши самарали препарат яратиш учун полимер нанозаррачаларини олишга қаратилган оптимал бирикма ва технологияни танлаш керак.
Негаки, ушбу ўта митти зарралар дориларнинг саратон ўсимтасига тезроқ ва яхшироқ етиб боришига ёрдам беради. Аммо бу усул узоқ вақт талаб этишидан ташқари, жуда қимматга тушади.
Шу маънода, икки ёндашув комбинацияси дори воситалари хусусиятлари ва таъсирини эксперементдан аввал тахмин қилиш имконини беради. Шу тариқа оптимал таркиб шакллантирилиб, самарасиз деб баҳоланган бирикмалар ундан чиқариб ташланади. Бу эса касалликни тезроқ ва арзонроқ даволаш имконини берувчи дориларни яратишга хизмат қилади.
Тадқиқот чоғида янги усул саратонга қарши препарат — карбоплатин ва унинг муқобилларида синаб кўрилди. Олимлар бу дорининг янги ҳосилаларини таҳлил қилиб, уларнинг биологик фаоллигини баҳолади.
Якунда полимер нанозарралари таркибидаги янги ҳосилалар саратон касаллигини даволашда юқори натижа бериши маълум бўлди.