Россия олимлари саратонга қарши иссиқлик билан курашиш тизимини ишлаб чиқишди

© Adobe stock/catalinОнкология
Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2022
Oбуна бўлиш
Янги тизмдан аллақачон фаол фойдаланилмоқда. Унга кўра, суяк ўсмалари бўлган деярли 30 нафар беморда даволаш ишлари амалга оширилган. Амалиётдан сўнг, беморларда таъсир қилиш соҳасида касаллик қайталаниши кузатилмаган.
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Томск давлат бошқарув тизимлари ва радиоэлектроника университети томонидан хатарли ўсмаларга қарши кураш комплекси ишлаб чиқилди. Олимларнинг фикрича, ишланма нафақат даволаш сифатини оширади, балки онкологларга жараённинг бориши ва бемор организмининг реакциясини батафсил кузатиш имконини беради, дея хабар бермоқда РИА Новости.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, бугунги кунда бутун дунёда хатарли ўсмаларни даволаш учун гипертермия усуллари фаол синовдан ўтказилмоқда.
Жараён 43 дан 45 ° C гача бўлган ҳароратга таъсир қилишдан иборат бўлиб, бу ўсимта ҳужайраларига зарар етказади ва даволаш самарадорлигини сезиларли даражада оширади. Бироқ, гипертермия ва термоабляция (ўсимтани 60° C ва ундан юқори ҳароратгача қиздириш) процедурани аниқ назорат қилиш учун ишончли техник ечимлар йўқлиги сабабли клиник амалиётда ҳали кенг қабул қилинмаган.

“Бизнинг методика электромагнит ва электр майдонлари, ултратовуш тўлқинлари ва радиоактив нурларнинг бемор танасидан ўтмаслиги билан фарқ қилади. Иситгичда доимий электр токи айланиб, организм тўқималарига фақат иссиқлик киради”, дейди Томск давлат бошқарув тизимлари ва радиоэлектроника университети саноат электроникаси кафедраси доценти Денис Пахмурин.

Макур тизмдан аллақачон фаол фойдаланилмоқда. Унга кўра, суяк ўсмалари бўлган деярли 30 нафар беморда даволаш ишлари амалга оширилган. Амалиётдан сўнг, беморларда таъсир қилиш соҳасида касаллик қайталаниши кузатилмаган.

“Биз нолдан бошлаб муайян бемор танасининг уч ўлчовли моделини тўқималар ичида иссиқлик тақсимотининг математик ҳисобланган модели билан бирлаштирган дастурни ишлаб чиқмоқдамиз. Энди биз МРТ ёки компьютер томографияси ёрдамида олинган икки ўлчовли слайдлардан уч ўлчовли моделларни яратишимиз мумкин", дейди Пахмурин.

Келажакда тадқиқот гуруҳи турли турдаги тўқималарда жараёнларни визуализация қилиш дастурини ишлаб чиқиш ниятида.
Янгиликлар лентаси
0