https://sputniknews.uz/20230317/si-tszinpin-kelasi-hafta-rossiyaga-keladi-32993009.html
Си Цзинпин илк давлат ташрифини Россияга амалга оширади
Си Цзинпин илк давлат ташрифини Россияга амалга оширади
Sputnik Ўзбекистон
Хитой раҳбари Си Цзинпин ўз лавозимига янгидан сайланганидан сўнг илк давлат ташрифини Россияга амалга оширади.
2023-03-17T15:47+0500
2023-03-17T15:47+0500
2023-03-17T16:06+0500
россия
хитой
владимир путин
си цзинпин
ташриф
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/17/29383372_0:320:3072:2048_1920x0_80_0_0_8bb17987972529c121339540da082b49.jpg
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. ХХР раиси Си Цзинпин президент Владимир Путиннинг таклифига биноан 20-22 март кунлари Россияга ташриф буюради, деб хабар қилди РИА Новости Кремль матбуот хизматига асосан.Ташриф давомида Москва ва Пекин ўртасидаги халқаро майдондаги ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан ҳам фикр алмашиш режалаштирилган. Шунингдек, бир қатор муҳим икки томонлама ҳужжатлар имзоланади, дея таъкидлади Кремль.Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ван Венбин Хитой раҳбарининг Россияга ташрифи дўстлик ташрифи бўлиб, мамлакатлар ўртасидаги ўзаро тушуниш ва ишончни янада мустаҳкамлашини таъкидлади. Шунингдек, саммит Москва ва Пекин ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга янги суръат бағишлайди ва икки халқ ўртасидаги авлоддан-авлодга ўтиб келаётган дўстликнинг сиёсий пойдеворини мустаҳкамлайди.Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Си Цзинпин Путин билан икки томонлама муносабатлар, халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан чуқур фикр алмашишини қайд этди. Музокаралар қарама-қаршилик қилмаслик ва учинчи томонларни нишонга олмаслик тамойиллари асосида олиб борилади.Путин ва Си Тсзинпин охирги марта ўтган йилнинг декабрь ойида видеоконференция орқали музокара ўтказган эди. Кейин Россия раҳбари хитойлик ҳамкасбини Москвага таклиф қилди.Путиннинг сўзларига кўра, ташриф бутун дунёга Россия-Хитой алоқалари мустаҳкамлигини намойиш этади ва икки томонлама муносабатлардаги йилнинг асосий сиёсий воқеасига айланади.
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/17/29383372_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_0eeb2b4de47f72af6c91a4908db277b7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
хитой раҳбари си цзинпин давлат ташрифи россия путин
хитой раҳбари си цзинпин давлат ташрифи россия путин
Си Цзинпин илк давлат ташрифини Россияга амалга оширади
15:47 17.03.2023 (янгиланди: 16:06 17.03.2023) Хитой раҳбари Си Цзинпин ўз лавозимига янгидан сайланганидан сўнг илк давлат ташрифини Россияга амалга оширади.
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. ХХР раиси Си Цзинпин президент Владимир Путиннинг таклифига биноан 20-22 март кунлари Россияга ташриф буюради, деб
хабар қилди РИА Новости Кремль матбуот хизматига асосан.
“ХХР ва Россия раҳбарлари музокаралари чоғида Россия ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама шериклик муносабатлари ва стратегик ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади”, — дейилади хабарда.
Ташриф давомида Москва ва Пекин ўртасидаги халқаро майдондаги ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан ҳам фикр алмашиш режалаштирилган. Шунингдек, бир қатор муҳим икки томонлама ҳужжатлар имзоланади, дея таъкидлади Кремль.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ван Венбин Хитой раҳбарининг Россияга ташрифи дўстлик ташрифи бўлиб, мамлакатлар ўртасидаги ўзаро тушуниш ва ишончни янада мустаҳкамлашини таъкидлади. Шунингдек, саммит Москва ва Пекин ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга янги суръат бағишлайди ва икки халқ ўртасидаги авлоддан-авлодга ўтиб келаётган дўстликнинг сиёсий пойдеворини мустаҳкамлайди.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Си Цзинпин Путин билан икки томонлама муносабатлар, халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан чуқур фикр алмашишини қайд этди. Музокаралар қарама-қаршилик қилмаслик ва учинчи томонларни нишонга олмаслик тамойиллари асосида олиб борилади.
Путин ва Си Тсзинпин охирги марта ўтган йилнинг декабрь ойида видеоконференция орқали музокара ўтказган эди. Кейин Россия раҳбари хитойлик ҳамкасбини Москвага таклиф қилди.
Путиннинг сўзларига кўра, ташриф бутун дунёга Россия-Хитой алоқалари мустаҳкамлигини намойиш этади ва икки томонлама муносабатлардаги йилнинг асосий сиёсий воқеасига айланади.