Осиё Кубоги U20 финали ўйини чипталари неча пул?

© UFAУзбекистан - Южная Корея AFC U20 1/2 финал
Узбекистан - Южная Корея AFC U20 1/2 финал - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2023
Oбуна бўлиш
Ёшлар терма жамоалари ўртасидаги Осиё Кубоги финал учрашуви учун чипталарни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадиони кассалари ёки махсус сайт орқали харид қилиш мумкин.
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Тошкентда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионати финал ўйини чипталари нархи 25-300 минг сўмни ташкил қилмоқда.
Пойтахтдаги “Бунёдкор” стадионида 18 март куни соат 19:00да Осиё Кубоги U20 финали бўлиб ўтади. Унда ўзбекистонлик футболчилар Ироқ терма жамоаси билан тўқнаш келишади.
Ўйин чипталарини “Бунёдкор” стадиони кассалари ёки махсус сайт орқали харид қилиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 1 март куни Ўзбекистонда U20 ёшлар ўртасидаги Осиё кубоги старт олди. Ушбу турнир жамоаларнинг 2023 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланмасини таъминлайди.
Ўзбекистон терма жамоаси 15 март куни Жанубий Корея терма жамоасини мағлуб этиб, ёшлар ўртасидаги турнир финалига йўл олди.
Янгиликлар лентаси
0