Нукус воқеалари бўйича яна 39 нафар судланувчига нисбатан ҳукм ўқилди

© Олий суд Олий суд
Олий суд  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2023
Oбуна бўлиш
Содир этилган жиноятлар оқибатида етказилган 6,5 миллиард сўмдан зиёд миқдордаги моддий зарарлар судланувчилардан солидар тартибда ундирилади.
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Нукус воқеалари бўйича яна 39 нафар судланувчига нисбатан ҳукм ўқилди, дея хабар берди Олий Суд.
Бугун Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 39 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.
Ушбу жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Даулетбай Разов раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилди.
Судланувчиларга қуйидаги озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди:
Ислам Полатов Жиноят кодексининг 244-моддаси (оммавий тартибсизликлар) 3-қисми ва 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “а”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) қўлланилиб, 59 (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш), 60 (бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлаш) моддалари тартибида 5 йил;
Полат Есенгельдиев Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 59-моддаси тартибида 6 йил;
Камал Ешжанов ва Исламбек Аитмуратов Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 6 йилдан;
Нурсултан Байлепесов ва Алпамыс Жумабеков Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 28,247-моддаси (ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда эгаллаш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 59-моддаси тартибида 6 йилдан;
Даулеткелди Надирбаев, Адилбек Сариев, Конгратбай Бекполатов, Руслан Баимбетов, Қуанышбай Бахиев, Ислам Сапаров, Заирбек Пиржанов, Рахимжан Жумабаев, Айдос Есемуратов, Куанышбай Бегалиев ва Манас Рахманов Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 7 йилдан;
Нусрет Бауетдинов Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 7 йил 6 ой;
Нурсултан Дуйсенбаев Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 28,247-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 59-моддаси тартибида 7 йил 6 ой;
Рустам Досымбетов, Нуратдийин Хабипов ва Замирбек Таджимуратов Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 8 йилдан;
Азамат Алланазаров Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 247-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 59-моддаси тартибида 8 йил;
Асылбек Омирзаков Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 166-моддаси (талончилик)2-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 59-моддаси тартибида 8 йил;
Шарапат Аширбеков Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми “а”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 59-моддаси тартибида 8 йил;
Даўранбек Раманов Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми “а”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 59-моддаси тартибида 9 йил;
Омирбек Курбанов Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми “а”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида 10 йил 6 ой;
Оралбай Досназаров Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми “а”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида 11 йил.
Озодликдан махрум қилиш жазосига ҳукм этилганларга нисбатан тайинланган жазо муддатларини улар қамоққа олинган кундан бошлаб ҳисобланиб, 1 нафар судланувчи жазони қаттиқ тартибли колонияда, 27 нафар судланувчи жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Шунингдек, қуйидагиларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди:
Алымбай Мырзамбетов, Муратбай Пирлепесов, Алйшер Шарапов, Онгарбай Мамутов, Тимурбек Исмаилов, Расул Султаниязов, Абзал Наурызбаев, Нурмухаммед Генжебаев ва Амантай Сейтмуратов Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 5 йилдан;
Абдималик Хожаназаров ва Есимқан Қанаатов Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми “а”, “б”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 59-моддаси тартибида 5 йилдан.
Озодликни чеклаш жазосига ҳукм этилганларнинг дастлабки қамоқда ўтирган кунлари Жиноят кодексининг 62-моддаси шлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) га асосан тайинланган жазодан чегирилиши белгиланди ва улар суд залида қамоқдан озод қилинди.
Р. Досымбетов, А. Алланазаров, Н. Дуйсенбаев, Н. Байлепесов, А. Жумабеков, К. Бекполатов, Р. Баимбетов, Қ. Бахиев, И. Сапаров, Н. Хабипов ва З. Пиржановнинг айбидан дастлабки тергов органи томонидан қўйилган Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми “а” банди (ушбу харакатлар Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми билан қамраб олинганлиги сабабли) ҳамда П. Есенгелдиевнинг айбидан Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 3-қисми “г” банди (қўйилган айблов ўз тасдиғини топмаганлиги сабабли) чиқарилди.
“Содир этилган жиноятлар оқибатида етказилган 6,5 миллиард сўмдан зиёд миқдордаги моддий зарарлар судланувчилардан солидар тартибда ундириш, судланувчиларга тегишли бўлиб жиноят иши доирасида хатловга олинган мол-мулкларни келтирилган зарарни қоплашга қаратиш белгиланди”, дейилади хабарда.
Мазкур ҳукмдан норози тарафлар шикоятлар беришга, прокурор эса протест билдиришга ҳақли эканлиги маълум қилинади.
Мавзуга оид:
Нукус воқеалари бўйича суд ҳукми эълон қилинди.
Қорақалпоғистон воқеаларида айбланувчилар айбини тан олди.
Янгиликлар лентаси
0