Қорақалпоғистон воқеаларида айбланувчилар айбини тан олди

© SputnikПервый день суда по делу о беспорядках в Каракалпакстане
Первый день суда по делу о беспорядках в Каракалпакстане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.11.2022
Oбуна бўлиш
Қорақалпоғистондаги тартибсизликларни уюштирганликда айбланаётганлар ўз айбларини тўлиқ ёки қисман тан олди.
ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Бухорода жорий йил июль ойида Қорақалпоғистонда оммавий тартибсизликлар уюштирганликда айбланаётган шахслар устидан суд жараёнининг иккинчи куни бошланди.
Ижтимоий тармоқларда суд жараёнида олинган видео тарқалди, унда иш бўйича барча айбланувчилар ўз айбига иқрор бўлгани кўринади: баъзилари тўлиқ, баъзилари қисман.
Йиғилишда прокуратура вакили айбловларни ўқиб эшиттирди, судья Ебулай Абибуллаев эса судланувчилардан қўйилган айбловларга рози эканликларини сўради.
Судланувчиларнинг жавоби:
Даулетмурат Тажимуратов – қисман
Лолагул Қаллиханова – тўлиқ
Азамат Турданов – тўлиқ
Ахмет Сметуллаев – қисман
Даўлетмурат Джиемуратов – тўлиқ
Бахтияр Кадирбергенов – қисман
Байрам Сейтниязов – қисман
Аллабай Тоқимбетов – қисман
Қаҳарман Сейтимов – тўлиқ
Азамат Нуратдинов – тўлиқ
Сейдабулла Медетов – қисман
Нурлан Найипов – тўлиқ
Полат Шамшетов – тўлиқ
Разбек Бекмуратов – қисман
Султанбек Каипов – қисман
Бердах Генжебаев – тўлиқ
Саламат Калилаев – тўлиқ
Полат Нурниязов – тўлиқ
Саиипназар Калимов – тўлиқ
Нурлан Султамуратов – тўлиқ
Арислан Темирханов – тўлиқ
Амирбек Адилбеков – тўлиқ
Аввалроқ судланувчиларнинг ҳар бирига қўйилган айбловлар рўйхатини эълон қилган эдик. Улар орасида – тартибсизликлар уюштириш, тартибсизликларга чақирувчи материалларни тарқатиш, тартибсизликларда қатнашиш, баданга шикаст етказиш ва бошқа айбловлар бор.
Қорақалпоғистондаги оммавий тартибсизликлар бўйича 20 киши қамоққа олинган, бир киши уй қамоғида, яна бири эса “жамоа кафиллиги” эвазига озод қилинган.
Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларининг маълумотларига кўра, Қорақалпоғистондаги тартибсизликлар чоғида 18 киши ҳалок бўлган, 243 киши яраланган, 516 киши ҳибсга олинган, жумладан, чет эл фуқаролари ҳам бор. Мамлакат Бош прокуратураси Ўзбекистон Жиноят кодексининг “Конституциявий тузумга тажовуз” моддаси бўйича 14 киши ҳибсга олингани ҳақида хабар берган. 4 июль куни Ўзбекистон парламенти намойишчилар талаб қилганидек, Қорақалпоғистоннинг суверенитетини назарда тутувчи мақомини сақлаб қолишга қарор қилди.
Янгиликлар лентаси
0