Махсус операцияда илк бор "Тайфун-ВДВ" зирҳли автомобили қўлланилди — видео

Oбуна бўлиш
Десантчиларининг ҳужум отряди "Тайфун-ВДВ" кўп мақсадли зирҳли машиналари ёрдамида дуншман истеҳкомига яқин келишди.
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Россиялик десантчилар махсус операцияда илк бор "Тайфун-ВДВ" зирҳли автомобилидан фойдаланишди.
Ҳаво-десант кучларининг разведка гуруҳи учувчисиз аппаратлар ёрдамида Украина Қуролли кучларининг взвод истеҳкомини топишди ва унга ўт очишди.
Истеҳкомни қўлга олиш учун Уляновск десантчиларининг ҳужум отряди "Тайфун-ВДВ" кўп мақсадли зирҳли машиналарида олдинга силжишди.
Украина Қуролли Кучлари позицияларига минимал масофага яқинлашиб, десантчилар Украина тузилмаларининг ўқ отиш нуқталарини 30 мм автоматик тўпдан отиш билан бостиришди. Зирҳли машинадан сўнг, "қанотли пиёдалар" нинг ҳужум отряди етиб келди ва бу миллатчиларнинг мағлубиятини муқаррар қилди.
Янгиликлар лентаси
0