Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 17 мартнинг асосий хабарлари

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишРабота морской пехоты в зоне СВО
Работа морской пехоты в зоне СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2023
Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучлари махсус операция мақсадларига мувофиқ Украина армияси, миллатчи батальонлари, хорижий ёлланма аскарлар гуруҳлари ҳамда ҳарбий техникасини йўқ қилишда давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:

Купянск йўналишида "Ғарбий" қўшинлар гуруҳи Харков вилоятининг Двуречное, Берестовое ва Луганск Халқ Республикасининг Артемовка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучлари бўлинмаларига зарба берди. Душманнинг йўқотишлари 40 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар, зирҳли жанговар машина, иккита машина ва 113-ҳудудий мудофаа бригадасининг ўқ-дорилар омборини ташкил этди.
Красный-Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳи ДХРнинг Терний ва Ямполовка аҳоли пунктлари ҳудудларида кун давомида душманнинг 70 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари, БМП, зирҳли жанговар машина, учта пикап, бир енгил автомобиль ва Д-30 гаубицасини йўқ қилинди.
Донецк йўналишида "Жанубий" қўшинлар гуруҳи бўлинмаларининг фаол ҳаракати натижасида ДХРнинг Семёновка, Петривске ва Тоненкое аҳоли пунктлари ҳудудида 135 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, учта зирҳли жанговар машина, тўртта пикап, битта енгил автомобиль, бир жанговар автомобиль, "Град" реактив тизими, Д-30 гаубицаси, шунингдек, УҚКнинг 53-механизациялашган бригадаси ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Жанубий Донецк ва Запорожье йўналишларида "Восток" қўшинлари гуруҳи ДХРНинг Угледар ва Новомихайловка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 65 нафар ҳарбий хизматчиси, иккита зирҳли жанговар машина, иккита пикап, учта енгил автомобиль ва иккита Д-20 гаубицасини йўқ қилди.
Херсон йўналишида 25 тагача украиналик ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машина, ўнта техника, "Град" реактив тизими жанговар машинаси ва "Акация" ўзиюрар артиллерия мажмуаси йўқ қилинди.
Россия авиация, ракета кучлари ва артиллерияси УҚКнинг 112та ҳудудда жойлашган 82 та артиллерия бўлинмаларига зарба берди.
Харков вилоятининг Мирное қишлоғи ҳудудида УҚКнинг паст учувчи ҳаво нишонларини аниқлаш радар станцияси позицияси аниқланди ва йўқ қилинди.
ДХРнинг Редкодуб аҳоли пункти ҳудудида АҚШда ишлаб чиқарилган АТ/ТPQ-36 Артиллерияга қарши радар йўқ қилинди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари бир суткада HIMARS (АҚШ) ракета тизими ва "Точка-У" тактик ракеталарининг бешта ракетасини тутиб олди.
Херсон вилоятининг Корсунка, Голая Пристань, ЛХРнинг Рубежное, Харков вилоятининг Котляровка ва Олшана аҳоли пунктлари ҳудудларида кун давомида Украинанинг 14та учувчисиз аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 402 та самолёт, 221 та вертолёт, 3448 та учувчисиз учиш аппарати, 414 та зенит-ракета мажмуаси, 8326 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалари, 1064 та кўп ракетали тизимлари, 4377 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 8985 дона махсус ҳарбий машиналаридан маҳрум бўлди.
Янгиликлар лентаси
0