https://sputniknews.uz/20230315/dron-32911372.html
Слуцкий Америка дрони билан юз берган воқеани провокация деб атади
Слуцкий Америка дрони билан юз берган воқеани провокация деб атади
Sputnik Ўзбекистон
Россия Давлат думасининг халқаро қўмитаси раҳбари Американинг MQ-9 учувчисиз учар аппарати билан юз берган воқеага муносабат билдирди. 15.03.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-03-15T11:59+0500
2023-03-15T11:59+0500
2023-04-05T18:44+0500
россия
ақш
учувчисиз қурилма
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/0f/32910468_0:106:2048:1258_1920x0_80_0_0_1d9bf48fd5c30dd39faba7e1e442d4e8.jpg
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Американинг MQ-9 учувчисиз учар аппарати билан юз берган воқеа ва Пентагоннинг бунга билдирган муносабати провокациядир. Бу ҳақда Россия Давлат думасининг халқаро қўмитаси раҳбари ва Россия Либерал-демократик партияси (ЛДПР) етакчиси Леонид Слуцкий маълум қилди.Шунингдек, у айнан АҚШ Украина можароси ҳудудидаги вазиятни изчил кескинлаштираётганини таъкидлади.“Вашингтон ўзининг “дронли авантюралари” янада жиддийроқ оқибатларга олиб келмасидан олдин уларнинг хавфлилигига баҳо бериши керак”, - дея қўшимча қилди сиёсатчи.Россия Мудофаа вазирлиги Американинг MQ-9 дрони ўчирилган транспондерлари билан Қора денгиз устидаги режим ҳудуди чегараларини бузганини хабар қилди. Таъкидланишича, дрон Қримдаги Россия чегараси томон ҳаракатланган. Россия қирувчилари дронни аниқлаш учун ҳавога кўтарилган. Кескин манёврлар туфайли дрон назоратсиз парвозга ўтган ва сувга қулаб тушган. Россия қирувчилари ҳаво-десант қуролларидан фойдаланмаган, дрон билан алоқада бўлмаган ва ўз база аэродромига мувафақиятли қайтган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/0f/32910468_116:0:1933:1363_1920x0_80_0_0_6b52edc959678dc878cc268843cce552.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, ақш, учувчисиз қурилма
россия, ақш, учувчисиз қурилма
Слуцкий Америка дрони билан юз берган воқеани провокация деб атади
11:59 15.03.2023 (янгиланди: 18:44 05.04.2023) Россия Давлат думасининг халқаро қўмитаси раҳбари Американинг MQ-9 учувчисиз учар аппарати билан юз берган воқеага муносабат билдирди.
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Американинг MQ-9 учувчисиз учар аппарати билан юз берган воқеа ва Пентагоннинг бунга билдирган муносабати провокациядир. Бу ҳақда Россия Давлат думасининг халқаро қўмитаси раҳбари ва Россия Либерал-демократик партияси (ЛДПР) етакчиси Леонид Слуцкий маълум қилди.
“Американинг MQ-9 учувчисиз учар аппарати билан юз берган воқеа ва Россия чегаралари яқинида Қора денгиз устида парвозларни давом эттириш нияти ҳақида маълум қилган Пентагоннинг билдирган муносабати яна бир бор АҚШнинг Украина можаросига жалб қилинганини тасдиқлайди. Учувчисиз учар аппаратнинг разведка миссияси нафақат инкор этилди, балки амалда АҚШнинг мудофаа идораси вакиллари томонидан тасдиқланди. Шубҳасиз, бу провокация, у Россия томонидан душманона хатти-ҳаракатлар деб баҳоланади”, - деди Слуцкий. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Шунингдек, у айнан АҚШ Украина можароси ҳудудидаги вазиятни изчил кескинлаштираётганини таъкидлади.
“Вашингтон ўзининг “дронли авантюралари” янада жиддийроқ оқибатларга олиб келмасидан олдин уларнинг хавфлилигига баҳо бериши керак”, - дея қўшимча қилди сиёсатчи.
Россия Мудофаа вазирлиги Американинг MQ-9 дрони ўчирилган транспондерлари билан Қора денгиз устидаги режим ҳудуди чегараларини бузганини
хабар қилди. Таъкидланишича, дрон Қримдаги Россия чегараси томон ҳаракатланган. Россия қирувчилари дронни аниқлаш учун ҳавога кўтарилган. Кескин манёврлар туфайли дрон назоратсиз парвозга ўтган ва сувга қулаб тушган. Россия қирувчилари ҳаво-десант қуролларидан фойдаланмаган, дрон билан алоқада бўлмаган ва ўз база аэродромига мувафақиятли қайтган.