https://sputniknews.uz/20230315/dron-32907528.html
Россия Мудофаа вазирлиги Қора денгизда АҚШ дрони қулаб тушганини тасдиқлади
Россия Мудофаа вазирлиги Қора денгизда АҚШ дрони қулаб тушганини тасдиқлади
Sputnik Ўзбекистон
Россия Мудофаа вазирлиги АҚШ учувчисиз қурилмаси билан юз берган ҳодисага изоҳ берди.
2023-03-15T10:22+0500
2023-03-15T10:22+0500
2023-04-05T18:44+0500
ақш
учувчисиз қурилма
россия мудофаа вазири
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/03/23747697_0:0:3267:1839_1920x0_80_0_0_73198670cb04894e53433e1ae089f014.jpg
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Россия қирувчи самолётлари ҳаво-десант қуролларидан фойдаланмаган ва Қора денгиз осмонида АҚШ учувчисиз қурилмаси билан алоқага чиқмаган. Бу ҳақда РИА Новости Россия Мудофаа вазирлиги баёнотига таянган ҳолда хабар берди.Айтилишича, сешанба куни эрталаб Қрим яримороли ҳудудида Россия Федерацияси давлат чегараси йўналишида транспондерлари ўчирилган АҚШ учувчисиз учар аппарати парвози қайд этилган.Дрон Қора денгиз устидаги ҳаво ҳудудидан фойдаланиш учун режим ҳудуди чегараларини бузган. Шу муносабат билан ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучларининг навбатчи қирувчилари дронни аниқлаш учун ҳавога кўтарилди, дея хабар беради Мудофаа вазирлиги.Сешанба куни Пентагон ва Америка армиясининг Европа қўмондонлиги Қора денгиз узра Россиянинг Су-27 қирувчиси ва Американинг MQ-9 Reaper дрони тўқнашуви ҳақида баёнот берди.Америка томонига кўра, Су-27 MQ-9га урилган, натижада у бошқарувни йўқотган ва АҚШ қуролли кучлари дронни уриб туширишга мажбур бўлган.АҚШнинг Европадаги қўмондонлиги ҳодиса ҳақида АҚШ президенти Жо Байденга ахборот берилганини маълум қилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/03/23747697_305:0:3036:2048_1920x0_80_0_0_5b503cf0a3706e96e6ef89568369bc8c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия ақш россия мудофаа вазирлиги
россия ақш россия мудофаа вазирлиги
Россия Мудофаа вазирлиги Қора денгизда АҚШ дрони қулаб тушганини тасдиқлади
10:22 15.03.2023 (янгиланди: 18:44 05.04.2023) Россия Мудофаа вазирлиги АҚШ учувчисиз қурилмаси билан юз берган ҳодисага изоҳ берди.
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Россия қирувчи самолётлари ҳаво-десант қуролларидан фойдаланмаган ва Қора денгиз осмонида АҚШ учувчисиз қурилмаси билан алоқага чиқмаган. Бу ҳақда РИА Новости Россия Мудофаа вазирлиги баёнотига таянган ҳолда
хабар берди. Айтилишича, сешанба куни эрталаб Қрим яримороли ҳудудида Россия Федерацияси давлат чегараси йўналишида транспондерлари ўчирилган АҚШ учувчисиз учар аппарати парвози қайд этилган.
Дрон Қора денгиз устидаги ҳаво ҳудудидан фойдаланиш учун режим ҳудуди чегараларини бузган. Шу муносабат билан ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучларининг навбатчи қирувчилари дронни аниқлаш учун ҳавога кўтарилди, дея хабар беради Мудофаа вазирлиги.
“Москва вақти билан соат 09:30 атрофида кескин манёврлар натижасида MQ-9 учувчисиз учар аппарати баландликни йўқотиб, назоратсиз парвозга чиқди ва сув юзаси билан тўқнашиб кетди. Россия қирувчи самолётлари ҳаво-десант қуролларидан фойдаланмаган, учувчисиз учар аппарати билан алоқада бўлмаган ва ўз база аэродромига мувафақиятли қайтишган”, — дейилади вазирлик хабарида.
Сешанба куни Пентагон ва Америка армиясининг Европа қўмондонлиги Қора денгиз узра Россиянинг Су-27 қирувчиси ва Американинг MQ-9 Reaper дрони тўқнашуви ҳақида баёнот берди.
Америка томонига кўра, Су-27 MQ-9га урилган, натижада у бошқарувни йўқотган ва АҚШ қуролли кучлари дронни уриб туширишга мажбур бўлган.
АҚШнинг Европадаги қўмондонлиги ҳодиса ҳақида АҚШ президенти Жо Байденга ахборот берилганини маълум қилди.