АҚШдаги буюк депрессия дунёга таҳдид солмоқда

© AP Photo / Craig RuttleТорги на Нью-Йоркской фондовой бирже.
Торги на Нью-Йоркской фондовой бирже. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2023
Oбуна бўлиш
АҚШнинг қарзи сўнгги 20 йил ичида олти 6 маротаба ўсиб 31 триллион долларни ташкил қилди. ЯИМи эса - $23 трлн. (2021). Улар бунча қарзни қачон ва қандай қайтаради?
ТОШКЕНТ, 15 мар - Sputnik. Кеча, 13 март куни Ғарб биржалари учун қора душанбага айланди. Биринчи бўлиб, Америка акциялари пучга чиқди – дам олиш кунлари бир вақтнинг ўзида иккита йирик банкнинг банкротликка учраши бозорга шундай таъсир қилди ва улардан кейин кетма-кетликда Европа котировкалари ҳам қулади.
Жо Байден ўтга керосин қуйди. Душанба куни савдо очилишидан олдин у америкаликларга мурожаат қилиб, уларнинг пуллари ишончли қўлларда эканлиги ва омонатларига ҳеч нарса бўлмаслигини таъкидлади. "Бетартиблик янада тарқалиб кетмаслигига кафолат бера оласизми?" – каби саволлар билан журналистлар уни кўмиб ташлашди. Аммо АҚШ президенти жавоб беришдан қочди – том маънода эшикдан чиқиб кетди.
Америкаликлар бу белгиларни тўғри тушуниб олишди. "Жонажон пулларингиздан ҳавотир олманг" – деган мурожаат билан одатда давлат раҳбарлари пулдан айнан ҳавотир олиш керак бўлган пайтда чиқишади. Байден нутқининг натижаси душанба кунги фонд биржасининг қулаши бўлди, бу пайтда банк акциялари савдосини шунчаки тўхтатишга тўғри келди.
АҚШнинг тизимли муҳим молиявий институтлар акцияларининг чўққидан хайратланарли ҳолатда қулагани ажабланарли эмас. Масалан, энг йирик банк First Republic акциялари бир кунда 61,8 фоизга тушди. Ажабланарли томони, улар қандайдир қилиб узоқ вақт давомида бу чўққини эгаллаб тура олгани.
Ёзда таниқли инвестор Майкл Берри (2007-2008 йиллардаги ҳалокатни нафақат башорат қилишга, балки ундан пул ишлаб олишга ҳам муваффақ бўлган ягона одам) – иқтисодиётда улкан бўшлиқлар кўпайганини айтди ва деярли барча акцияларини сотиб юборди.
Ўтган йил давомида тушунадиган таҳлилчилар кенг кўламли турғунликни башорат қилишган эди – бу одатда бир неча соат ичида қимматли қоғозлар бир неча марта қадрсизланганда, бўшлиқларни максимал даражада кенгайгани билан бошланади.

Энди ҳаммани бундан кейин нима бўлиши қизиқтирмоқда. Ҳам Америка, ҳам Европа йирик банкларининг ёпилишини башорат қилмоқдалар. Бунга ёнма-ён равишда, ўз кредитларини ёпа олмайдиган кўплаб IT-стартапларни инқироз кутмоқда – яъни бу янги асрдаги "дотком инқирози" каби ҳолат бўлади. Ўн миллионлаб америкаликлар омонат ва пенсия жамғармаларидан маҳрум бўлишади. Доналд Трамп аллақачон ватандошларини янги "Буюк депрессия" ҳақида огоҳлантирди.

Агар бугун ёки эртага АҚШ ҳукумати биржа қулаши оқибатларини қандайдир тарзда тўғирлашга муваффақ бўлса ҳам, бу катта фалокатни қисқа муддатгагина кечиктиради. Унинг дастлабки шартлари ҳеч қаерга йўқ бўлмаган.
2020 йилдан бери иқтисодиётга тушган триллионлаб долларларни бизнес ва жисмоний шахслар қаерга бўлса ҳам сармоя қилишга ҳаракат қилмоқда. Шу сабабли, иқтисодда бўшлиқлар пайдо бўлди. Бунга ёнма-ён равишда Федерал захира тизими ставкани оширмоқда, бу эса илгари олинган кредитларни тўлай олмайдиган компанияларнинг банкрот бўлишига олиб келади. Шунга жуда ўхшаш воқеалар 2005-2007 йилларда "Буюк рецессия" арафасида ҳам содир бўлган эди.
Энг нохуш томони шундаки, аччиқ тажрибага эга инвесторлар бу ҳолатни кўриб туриб, ўз жамғармаларини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқдалар. Silicon Valley банкининг банкрот бўлишига нима сабаб бўлди? Банк мижозлари асосан Кремний водийси тадбиркорлари бўлиб, улар бир-бирини жуда яхши билишади ва ўхшаш қарорлар қабул қилишади. SVB нинг қарзлари тўпланганлиги эса аниқ эди. Чоршанба куни омонатчилар ўз ҳисобрақамларидан пул ечиб олиш учун оммавий равишда боришган. Жума куни эса банк бардош бера олмади ва ёпилди.
Бугунги кунда эса омонатчилар бутун мамлакат бўйлаб ўз банк ҳисобрақамларидан пул ечиб олишмоқда. Айниқса ўрта даражадаги банклар салбий таъсир кўрмоқда. Минтақавий банк PacWest раҳбарияти хабарига кўра, ўтган ҳафта охиридаёқ банк омонатчилари ўз ҳисобрақамларидан 700 миллион доллар ечиб олишган.
Бугун АҚШ иқтисодиёти каби улкан давлатнинг қулаши ақл бовар қилмайдигандек туюлади. Аммо СССРнинг парчаланиши ҳам бир вақтлар ишониб бўлмайдиган ҳолат бўлиб туюлган эди. Аммо теран фикрлаб қарасангиз, бир пайтлар дунёдаги биринчи ўриндаги иқтисодиётнинг бугунги кунда бошдан оёқ қарзга ботганини аниқ кўрасиз.
31 триллион доллардан ортиғи АҚШ давлатининг 20 йил ичида олти марта ўсган қарзи. Тахминан 17 триллион Америка уй хўжаликларининг қарзидир. Деярли триллион – фуқароларнинг кредит карталаридаги қарзлари. Ҳайратга соладиган бу рақамлар – долларнинг қадрсизланишидан дарак беради. Душанба куни у жаҳон валюталарига нисбатан сезиларли даражада тушиб кетгани ажабланарли эмас.
Бунга жаҳон иқтисодиётининг барқарор дедолларизациясини, дунёдаги энг йирик иқтисодиётларнинг Америка валютасидан аста-секин чиқиб кетишини қўшинг – шунда ўлган президентлар портретлари туширилган яшил қоғозларнинг тақдири аниқ кўринади.
Албатта, бу қувонарли ҳолат эмас. АҚШдаги янги Буюк депрессия дунёнинг барча бурчакларига таъсир ўтказади. Аввало, Европа иқтисодиётини ўзининг ортидан чуқурликка тортади. Кенг кўламли рецессия нефт нархининг пасайишига олиб келади, бу эса ресурслар билан савдо қилувчи мамлакатларга таъсир қилади. Инфляция АҚШнинг асосий экспортига айланади ва одамлар бутун дунё бўйлаб нархларнинг ошишига дуч келишади.
Бундай вазиятда бошқа давлатлар қилиши мумкун бўлган ягона тўғри йўл – Россиядан ўрнак олиш ва Ғарб иқтисодиёти ўралашиб қолган бу аҳмоқлар кемасидан тушиб қолиш. Доллардан халос бўлиш, импорт ўрнини босиш, ўз муқобил иқтисодий алоқаларини йўлга қўйиш, Ғарб молия институтларига қарамликдан чиқиш.
Лекин масала фақат иқтисодий хавфларда эмас. Америкаликлар Европадаги урушга ҳомийлик қилганидан кейингина биринчи Буюк депрессиядан чиқишга муваффақ бўлишди. Қитъадаги миллионлаб ўлимлар оддий америкалик оилалар учун шаҳар атрофидан уйлар, машиналар, музлатгичлар, телевизорлар сотиб олиш ва бэйби-бум авлодини вужудга келдтириш учун тўлов бўлди.
Бугун ҳам янги Буюк депрессиядан бошқа йўл йўқ. Ишлаб чиқаришни қайтариш ва Американи қайта саноатлаштириш ҳақидаги барча гаплар ҳали ҳануз шунчаки қуруқ гап. "Шарқий фронт" – эса аллақачон Украинада тайёр турибди. Бундан ташқари, америкалик хўжайинлар жаҳаннамга ташлашдан хурсанд бўладиган миллионлаб европаликлар ҳам тайёр: ҳеч қандай шахсий ҳусумат йўқ, бу шунчаки бизнес.
Янгиликлар лентаси
0