Тошкент – Урганч йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди

© АО "Железные дороги Узбекистана"Пригородный поезд железных дорог Узбекистана
Пригородный поезд железных дорог Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2023
Oбуна бўлиш
Байрам кунларида йўловчиларни ташиш мақсадида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди.
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Тошкент-Урганч-Тошкент йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати маълум қилди.
Байрам кунларида йўловчиларни ташиш мақсадида 19, 21 март кунлари Тошкент-Урганч йўналиши ва 20, 22 март кунлари Урганч-Тошкент йўналишида қўшимча 2 та рейс ҳаракати йўлга қўйилди.
Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
19 март куни 156-сонли Тошкент-Урганч йўналиши, Тошкент 23:58 — Урганч 14:16;
20 март куни 155-сонли Урганч-Тошкент йўналиши, Урганч 17:42 — Тошкент 07:06;
21 март куни 156-сонли Тошкент-Урганч йўналиши, Тошкент 23:58 — Урганч 14:16;
22 март куни 155-сонли Урганч-Тошкент йўналиши, Урганч 17:42 — Тошкент 07:06.
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.
Аввалроқ Самарқанд-Тошкент-Самарқанд йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилгани ҳақида хабар берилганди.
Янгиликлар лентаси
0